Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet87/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Амалий машғулот: Фойдаланишга яроқсиз буюмлардан кичик ҳажмдаги буюмлар тикиш (шимдан кичик ҳажмдаги шортик тикиш, куйлакдан кичик ҳажмдаги юбка ёки куйлак тайёрлаш).
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: фойдаланишга яроқсиз бўлган турли буюмлардан уй-рўзғор буюмлари, кичик ҳажмдаги кийимларни тайёрлай олиш; соҳага оид касб-ҳунар турларини фарқлай олиш; фойдаланишга яроқсиз бўлган турли буюмларга ишлов беришда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш.
Психомотор, функционал ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: мулоқотда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: рўзғоршунослик асослари бўйича ахборот манбаларни излаб топа олиш, саралаш, фойдаланиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: шахсий гигиена, техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: шахсий муносабатларда хисоб-китоб билан иш юритиш.


8-синф
ТЕХНОЛОГИЯ ВА ДИЗАЙН ЙЎНАЛИШИ
ХАЛҚ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ТЕХНОЛОГИЯСИ (9 соат)
1-мавзу: Ҳунармандларнинг бозор муносабатлари асосидаги фаолиятлари, уюшмалари ва унинг истиқболлари, ўзбек халқ ҳунармандчилигига асос солган ҳунарманд усталар, халқ ҳунармандчилигининг турлари, иш усуллари, “Ҳунарманд” уюшмаси ва унинг истиқболлари, ҳунармандлар тайёрлаган буюмлар (1соат).
2-мавзу: Халқ ҳунармандчилиги бўйича кўргазма ва танловларни ташкил қилиш ва иштирокчиларни танлаш қоидалари, халқ ҳунармандчилиги бўйича турли кўргазма ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш шартлари (1соат).
3-мавзу: Технологик жараён ҳақида асосий тушунча, маҳсулот олиш жараёнида ишлатиладиган хом-ашё, материал ёки ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаш, тайёрлаш, уларнинг ҳолатини, хоссалари ва шаклини ўзгартириш усуллари. Меҳнат предметига механик таъсир этиш (материалларни кесиш, қирқиш, бириктириш, пайвандлаш ва ҳ.к.) орқали амалга ошириладиган технологик жараёнлар (1соат).
4-мавзу: Ўзбекистондаги асосий ишлаб чиқариш турлари, ишлаб чиқаришда амалга ошириладиган кимёвий ва физик-технологик жараёнлар (1соат).
Назорат иши № 1 (1соат)
5-6-мавзу: совға учун қутича (шкатулка) ясаш технологияси (2соат)
7-мавзу: тўқмоқ болға (турлари) ясаш технологияси (1соат)
8-мавзу: кубок, мебел эшиги учун ушлагич (ручка) ясаш технологияси (1соат).

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling