Халқ таълими вазирлиги
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий машғулот
- Таянч компетенция элементлари
Фанга оид компетенциялар:
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияси: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллаш ва унга риоя қилиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш тизими, касблар ва уларнинг таснифлагичи, табиий ва аниқ фанлар йўналишидаги касблар, ижтимоий фанлар йўналишидаги касблар, филология йўналишидаги касблар, амалий фанлар йўналишидаги касблар фарқлай олиш. 29-мавзу: Касбларни таснифлаш бўйича топшириқлар бажариш (1соат) (ўз қобилиятиги мос келувчи касблардан бирини таснифлаш). Назорат иши № 4. Турли соҳаларга оид касблар рўйхатини тузиш (1соат) (саноат, ижтимоий ва соғлиқ). 30-мавзу: Танланган касб-ҳунар турини эгаллашда инсон саломатлига қўйилган талаблар ҳақида реферат тайёрлаш (1соат). Амалий машғулот: Касбларни таснифлаш. Фанга оид компетенциялар: Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияси: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллаш ва унга риоя қилиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: Касбларни таснифлаш бўйича топшириқлар бажара олиш. Турли соҳаларга оид касблар рўйхатини туза олиш. Танланган касб-ҳунар турини эгаллашда инсон саломатлига қўйилган талаблар ҳақида реферат тайёрлай олиш. Таянч компетенция элементлари: Коммуникатив компетенция: турли зиддиятли вазиятларда ўзини тута олиш, муаммоларни ҳал этишда зарур қарорларни қабул қилиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: кундалик фаолиятда учрайдиган ҳужжатлар билан ишлай олиш (анкеталарни тўлдириш, ўзи тўғрисидаги маълумотларни қайд эта олиш). Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўқиб-ўрганганларини амалиётда қўллай олиш; ўзининг қобилиятларини намоён қила олиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: меҳнат ва фуқаролик муносабатларида муомала, иқтисодий, экологик, ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: тинч ва осойишта ҳаёт, дўстлик ва тотувликни қадрлаш тушунчаларини англаш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: ўз фаолиятини режалаштира олиш, таҳлил қила олиш, ўз-ўзини баҳолай олиш. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling