Халқ таълими вазирлиги
А1+ меҳнат (технология) фани бўйича халқ ҳунармандчилигининг бошланғич элементлари сингдирилган турини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- А2 таянч даражаси
А1+ меҳнат (технология) фани бўйича халқ ҳунармандчилигининг бошланғич элементлари сингдирилган турини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич даражаси бўлиб, унда халқ ҳунармандчилиги йўналишлари бўйича устоз-шогирд анъаналари ҳақида маълумотларни эгаллай олиш; содда нақш элементларини чиза олиш; ҳунармандларнинг содда иш намуналарини бажара олиш; кичик ҳажмдаги буюмларни тўқий олиш; каштачилик йўналишида содда нақш элементларидан иборат композицияларни тика олиш; ўз меҳнат ҳаракатларини ўқув топшириқлари асосида мунатазам мукаммалаштириб бора олиш; одоб-ахлоқ қоидалари, сабр-тоқат, иродалиликка оид тушунчаларни ўрганиш, тахлил қилиш, риоя қилиш; ҳунармандларнинг қўл меҳнатига оид тушунча ва билимларини умумлаштирган ҳолда амалий вазифаларни бажара олиш, ҳунармандлар ҳақидаги маълумотларни билади, ҳунармандлар фаолиятига оид маълумотларни тўплаш ва тавсифлай олиш компетнция элементлари шакллантирилади.
А2 таянч даражаси бўлиб, ўқувчиларда табиий ва сунъий материалларнинг хусусиятларини тавсифлаш, фарқлай олиш, улардан буюм ва маҳсулотларни технологик лойиҳалай олиш, моделларни қуриш-ясаш ишларини бажариш, елимлаш, тикиш, тўқиш, тайёрлаш; технологик харита тузиш ҳамда тақдим эта олиш; электротехника, автоматика ва робототехника турларини тавсифлай олиш; техника ва технологияларнинг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришдаги аҳамиятини билиш; уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш, саноат соҳалари бўйича таянч билимларни эгаллай олиш; материалларни саралаш, уларга иссиқ ва совуқ ҳолда ишлов бериш усулларини бажара олиш; халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича буюмларни лойиҳалаш; буюмларни конструкциялаш ва моделлаштириш ишларини бажара олиш; замонавий бозор муносабатларига мослашиш ҳамда фаолият юрита олиш; техник объектларни билиши ва технологик жараёнларни қўллай олиш; замонавий ишлаб чиқаришда халқ ҳунармандчилиги билан уйғунлаштирилган буюмларни технологик лойиҳалаш ва тайёрлай олиш; асбоб ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш ишларини бажара олиш; турли материалларга ишлов беришда асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш; ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олиш; мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллаш ва унга риоя қила олиш; касб типлари (одам-табиат, одам-техника, одам-одам, одам-белгили тизим, одам-бадиий образ), турлари, бўлимлари, гуруҳларини таърифлай олиш; ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими кичик мутахассислик йўналишлари ва жойлашувини таҳлил қила олиш; келгуси таълим босқичини (академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи) онгли ва мустақил равишда танлай олиш; касб-ҳунар турларининг инсон саломатлигига қўядиган талабларини, ўз имкониятларини психологик ва физиологик жиҳатдан баҳолай олиш; касб-ҳунар танлашга доир режа туза олиш компетенциялар шакллантирилади. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling