Халқ таълими вазирлиги
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коммуникатив компетенция
- Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси
А2+ (5-9 синф) – меҳнат (технология) фанини бирор халқ ҳунармандчилиги турини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси бўлиб, бунда электр уй-рўзғор асбобларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларни билади ҳамда амалда қўллай олиш; махсус материалларнинг хусусиятларини тавсифлайди ва фарқлай олиш; маҳсулот таркиби, хоссалари ва хусусиятларини аниқлаш, тавсифлаш; халқ ҳунармандчилиги соҳалари бўйича буюмларни технологик лойиҳалаш ва тайёрлашда технологик жараёнларни қўллай олиш; хом ашёларга бадиий ишлов бериш; халқ ҳунармандчилиги билан уйғунлашган касб-ҳунарларини содда иш усулларини қўллай олиш; хавфсизлик қоидаларини тўла эгаллаш ва амал қила олиш; ижтимоий фаоллик, ташаббускорлик, мустақил ва ижодий фикрлай олиш; касбий бурчни англаш, масъулиятлилик, тартиблилик, кузатувчанлик; технологик лойихалаш ва жараёнларни амалга ошириш бўйича мустақил қарор қабул қила олиш; ўз хато ва камчиликларини англаш ва кўра билиш, касбий ахборотларни, касбларнинг мураккаблик омилларини таҳлил қила олиш; узлуксиз таълим тизимини, унда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тутган ўрнини тавсифлаш; касб-ҳунарларга бўлган мавжуд эҳтиёжларни аниқлаш ва баҳолай олиш; касбий қизиқиш ва мойилликларни аниқлаш бўйича машқларни мустақил бажара олиш; ўз-ўзини касбий ривожлантириш дастурларини амалга ошира олиш компетнциялари шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикасида таълимнинг узлуксизлиги, узвийлиги, ўқувчи шахси устуворлигидан келиб чиқиб уларнинг ёш хусусиятларига мос равишда қуйидаги таянч компетенциялар шакллантирилади. Коммуникатив компетенция ижтимоий муносабатларда энг аввало она тилида ҳамда бирорта хорижий тилда ўзаро самарали мулоқотга кириша олиш, мулоқотда муомала маданиятига амал қилиш, ижтимоий мослашувчанлик, ҳамкорликда жамоада самарали ишлай олиш лаёқатини назарда тутади. Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси медиаманбалардан зарур маълумотларни излаб топа олиш, саралаш, қайта ишлаш, сақлаш, улардан самарали фойдалана олиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш кўникмаларини эгаллашни ҳамда медиамаданиятга эга бўлишни назарда тутади. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling