Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet27/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Амалий машғулот: Ёғочга ишлов беришда хавфсизлик техникаси қоидалари. Ёғочнинг турмушда ва халқ ҳўжалигидаги аҳамияти ҳамда нуқсонларини аниқлаш. Ёғочларнинг ташқи кўриниши, яроқлилик ва яроқсизлигини ажратиш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: материалларни саралай олиш, ёғочга ишлов бериш устахонасининг тузилиши, ёғочга ишлов беришда хавфсизлик техникаси қоидалари, ёғочнинг турмушда ва иқтисодиёт тармоқларидаги аҳамияти ҳамда нуқсонларини аниқлай олиш, ёғочларнинг ташқи кўриниши, яроқлилик ва яроқсизлиги фарқлай олиш, дурадгорликда ишлатиладиган ёғочлар турлари ҳақида маълумотларни эгаллай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: жамоа билан ишлашда жамоа фикрини қўллаб-қувватлаш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: ахборот манбаларидан (аудио-видео ёзув, компьютер) фойдаланиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўқиб-ўрганиш учун фан тўгарагига қатнашиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўз оиласи, маҳалласи, ватан олдидаги бурчини билиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: аҳлоқий маданий меъёрларга амал қилиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: шахсий ва ижтимоий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритишни билиш; турли чизмалардан фойдаланиш.
Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (12 соат)
5-мавзу: Дурадгорлик дастгоҳи, қўл асбобларининг тузилиши ва турлари, улардан фойдаланиш қоидалари (1соат).

6-мавзу: Ўлчаш ва режалаш асбоблари (1соат).


7-мавзу: Арралар ва рандалар турлари (1соат).
8-9-мавзу: Қўл асбоб-ускуналари (арра, болта, теша, болға) (2соат).
10-мавзу: Эгов, ранда, исканалар тузилиши ва турлари (1соат).
Назорат иши № 2 (1соат).

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling