Амалий машғулот: чилангарнинг иш ўрнини ташкил қилиш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: токар ва чилангарнинг иш ўрнини ташкил қила олиш, металлга ишлов бериш станоклари ва улар ҳақида тушунчага эга бўлиш, машиналарнинг асосий қисмларини бир-биридан ажрата олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.
Маҳсулот ишлаб чиқариш технологияси (6 соат)
41-мавзу: Металларга ишлов бериш технологияси, конструкциялаш элементлари (1 соат).
42-43-мавзу: Юпқа тунука ва симдан буюмлар тайёрлаш (2 соат) (металл чизғич тайёрлашни технологик харитаси).
44-мавзу: Металл буюмларда бириктириш турлари: ҳаракатсиз (пайванд) ва ярим ҳаракатчан (1 соат).
45-46-мавзу: Металларга ишлов бериш жараёнлари билан уйғунлаштирилган халқ ҳунармандчилиги технологияси (2 соат). (буюм илгич тайёрлашни технологик харитаси).
Амалий машғулот: Юпқа тунука ва симдан буюмлар тайёрлаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: металларга ишлов бериш технологияси, конструкциялаш элементлари, юпқа тунука ва симдан буюмлар тайёрлай олиш, металл буюмларда бириктириш турларини бажара олиш, металларга ишлов бериш жараёнлари билан уйғунлаштирилган халқ ҳунармандчилиги технологиясини қўллай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |