Халқ таълими вазирлиги


ГАЗЛАМАГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ (48 соат)


Download 1.11 Mb.
bet43/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

ГАЗЛАМАГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ (48 соат)
Умумий тушунчалар (4 соат)
17-18-мавзу: Тикувчилик ўқув хонаси. Табиий толаларнинг олиниши ва уларнинг хусусиятлари (2 соат).
19-20-мавзу: Саржа (полотно) тўқиш. Газламанинг ўнг ва тескари томонларини, бўйлама ва кўндаланг ипларини аниқлаш (2 соат).
Амалий машғулот: Саржа (полотно) тўқиш. Газламанинг ўнг ва тескари томонларини, бўйлама ва кўндаланг ипларини аниқлаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: тикувчилик ўқув хонаси ҳақида маълумотга эга бўлиш, табиий толаларнинг олинишини билиш ва уларнинг хусусиятлари фарқлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: табиий толаларнинг хусусиятларини ўрганишда жамоа билан бахс-мунозара ўтказиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: компютерда мавжуд бўлган дидактик матреиаллар ёрдамида буюмлар дизайнига ўзгартириш киритиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: тикувчилик ўқув хонаси ҳақида маълумотларни мустақил равишда ўрганиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб-асраш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: турли вазиятларда ҳисоб-китоб билан иш юритиш; турли чизмаларни ўқий олиш ва фойдаланиш.


Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (4 соат)
21-22-мавзу: Қўл ишлари ҳақида умумий маълумот. Қўл чокларидан фойдаланиб, қўлқопли ушлагични бичиш, тикиш ва безаш (2 соат).
Назорат иши № 3 (1 соат).
23-мавзу: Дазмол билан ишлаш қоидалари, дазмоллаш усуллари. (1 соат).

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling