Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: ошхона буюм ва жиҳозлари ҳақида тушунча, плиталарнинг тузилиши ва фойдаланиш қоидалари бўйича ўзаро мулоқат қилиш, жамоа билан ишлашда жамоа фикрини қўллаб-қувватлаш, ўз ҳиссасини қўша олиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: сабзавотларни пишириш усуллари бўйича ахборот манбаларидан фойдаланиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: картошка бўтқасини тайёрлашни онсон ва қулай усулларини топиш, ҳалоллик, тўғрилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик тушунчаларини англаш ва унга амал қилиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўз оиласи, маҳалласи, юрти олдидаги бурчини билиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: юриш-туришда маданий меъёрларга амал қилиш; халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб-асраш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: шахсий, иқтисодий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритишни билиш.
Таомлар тайёрлаш технологияси (10 соат)
8-9-мавзу: Тухум ва унинг озуқавий қиймати, пишириш усуллари (қайнатиш, қовуриш) (2 соат) (Тухум ва унинг озуқавий қиймати, пишириш усуллари ва хавфсизлик техникаси қоидалари).
10-мавзу: Очиқ, ёпиқ ва газак учун бутербродларни тайёрлаш ва дастурхонга тортиш (1соат). (Очиқ, ёпиқ ва газак учун бутербродларни тайёрлаш ва дастурхонга тортиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари).
Назорат иши № 2 (1соат).
11-12-мавзу: Иссиқ ичимлик ва шифобахш дамламаларни тайёрлаш технологияси (2соат) (Иссиқ ичимлик ва шифобахш дамламаларни тайёрлаш технологияси ва хавфсизлик техникаси қоидалари).
13-14-мавзу: Сабзавотлардан яхна таомлар тайёрлаш, дастурхонга тортиш тартиби (2соат).
15-16-мавзу: Қуймоқ тайёрлаш тартиби ва дастурхонга тортиш. Эрталабки нонушта учун дастурхон безаш (2соат). (Қуймоқ тайёрлаш тартиби ва дастурхонга тортиш. Эрталабки нонушта учун дастурхон безаш ва хавфсизлик техникаси қоидалари).
Do'stlaringiz bilan baham: |