Халқ таълими вазирлиги


Таянч компетенция элементлари


Download 1.11 Mb.
bet39/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: жамоа билан ишлашда жамоа фикрини қўллаб-қувватлаш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: пазандачилик ўқув хонасини тузилиши ҳақида маълумотлардан фойдаланиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: озиқ-овқат маҳсулотларининг озуқавий қийматини инсон организми учун аҳамияти билиши ва унга риоя қила олиш, ҳалоллик, тўғрилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик тушунчаларини англаш ва унга амал қилиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўз оиласи, маҳалласи, юрти олдидаги бурчини билиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: юриш-туришда маданий меъёрларга амал қилиш; халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб-асраш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: шахсий, иқтисодий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритишни билиш.


Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (2 соат)
3-мавзу: Ошхонада санитария-гигиена талаблари. Сабзавотларга бирламчи ишлов бериш (1 соат). (сабзавотларни саралаш, ювиш, тўғраш).
4-мавзу: Тўғраш усуллари (сомонча, кубик, халқасимон ва бошқалар). Салат тайёрлаш, дастурхонга тортиш (1 соат).
Амалий машғулот: Сабзавотларга бирламчи ишлов бериш. Тўғраш усуллари. Салат тайёрлаш, дастурхонга тортиш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: материалларни саралай олиш, ошхонада санитария-гигиена талаблари, сабзавотларга бирламчи ишлов бериш, тўғраш усуллари, салат тайёрлаш, дастурхонга тортиш тартибини қўллай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қилиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling