Халқ таълими вазирлиги


Таянч компетенция элементлари


Download 1.11 Mb.
bet36/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: чилангарлик дастгоҳи, ўлчаш ва режалаш асбоблари каби мавзулар бўйича саволларни мантиқан тўғри қўя олиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: металларга ишлов бериш технологияси, конструкциялаш элементлари ҳақида маълумотларни йиғиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: юпқа тунука ва симдан буюмлар тайёрлай олиш, металл буюмларда бириктириш турларини бажара олиш, металларга ишлов бериш жараёнлари билан уйғунлаштирилган халқ ҳунармандчилиги технологиясини қўллай олиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: каттага ҳурмат қилиш, кичикка иззат қилиш каби сифатларга эга бўлиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: турли йўналишдаги санъат асарларини тушуна олиш ва ундан завқланиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий режаларини туза олиш; турли чизмаларни ўқий олиш ва фойдаланиш.


ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ИШЛАРИ (12 соат)
47-мавзу: Электр токининг инсон организмига таъсири (1 соат).
48-мавзу: Электротехник ишларни бажаришда хавфсизлик техникаси қоидалари (1 соат).
49-мавзу: Электр монтаж иш ўрнини ташкил қилиш (1 соат).
50-мавзу: Электротехниканинг асосий тушунчалари (1 соат).
51-мавзу: Кўп ишлатиладиган электротехник элементларнинг характеристикаси ва қўлланиш соҳалари (1 соат).
Назорат иши № 7(1 соат).
52-53-мавзу: Электр занжири ва электр чизмаси (схемаси) (кам қувватли батареяда ишлайдиган ёритгич тайёрлаш) (2 соат).
54-55-мавзу: электр чизмани ўқиш ва тузиш (кам қувватли батареяда ишлайдиган паррак (винтелятор) тайёрлаш) (2 соат).
56-57-мавзу:Кам қувватли батареялардан фойдаланиб ҳаракатланадиган ўйинчоқ тайёрлаш. (2 соат).
Амалий машғулот: Кам қувватли батареялардан фойдаланиб буюмлар ва ўйинчоқ тайёрлаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: электр токининг инсон организмига таъсирини, кўп ишлатиладиган электротехник элементларнинг характеристикаси ва қўлланиш соҳаларини билиш, электротехника турларини тавсифлай олиш; электр монтаж иш ўрнини ташкил қила олиш, буюмларни конструкциялаш ва моделлаштириш ишларини бажара олиш, турли материалларга ишлов беришда асбоб-ускуналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш, электр занжири ва электр чизмаси тушуниш ва қўллай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling