Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet44/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Амалий машғулот. Қўл чокларидан фойдаланиб, қўлқопли ушлагични бичиш, тикиш ва безаш. Дазмоллаш усуллари.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: қўл ишлари ҳақида умумий маълумотга эга бўлиш, қўл чокида қўлқопли ушлагични тика олиш ва безатиш, дазмол билан ишлаш қоидаларига амал қила олиш, дазмоллаш усулларини қўллай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.
Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: табиий толаларнинг хусусиятларини ўрганишда жамоа билан бахс-мунозара ўтказиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: қўл ишлари ҳақида умумий маълумотларни тўплаш, чокларни елимлаш, бириктиришни янги усулларини излаб, топиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: тикувчилик ўқув хонаси ҳақида маълумотларни ва дазмоллаш усулларини қўллашни мустақил равишда ўрганиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб-асраш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: турли вазиятларда ҳисоб-китоб билан иш юритиш; турли чизмаларни ўқий олиш ва фойдаланиш.


Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш (4 соат)
24-25-мавзу: Қўл юритмали тикув машинасининг тузилиши. Тикув машинасини тозалаш ва мойлаш (2 соат).
26-мавзу: Тикув машинасини ишга тайёрлаш (1 соат).
Назорат иши № 4 (1 соат).
Амалий машғулот: Тикув машинасини тозалаш ва мойлаш. Тикув машинасини ишга тайёрлаш. Машинада ишлаш қоидалари.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: қўл юритмали тикув машинасининг тузилишини билиш, тикув машинасини тозалашни, мойлашни билиш, тикув машинасини ишга тайёрлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling