Халқ таълими вазирлиги


Таянч компетенция элементлари


Download 1.11 Mb.
bet45/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: қўл юритмали тикув машинасининг тузилиши бўйича ўз фикрини баён этиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: қўл юритмали тикув машина тарихи ва бугунги кундаги ҳолати бўйича маълумотларни жамлаш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: тикув машинасини тозалашни, мойлашни, ишга тайёрлашни мустақил бажариш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ишни тоза ва озода бажаришга ўргатиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: турли чизмаларни ўқий олиш ва фойдаланиш.
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси (36 соат)
28-29-мавзу: Бичиш ва тикиш ҳақида маълумот. Гавдадан ўлчов олиш (2 соат).
Назорат иши № 5 (1 соат).
30-31-мавзу: Фартук ва боғичли қалпоқча (рўмол) асос чизмасини чизиш (2 соат).
32-мавзу: Фартук ва боғичли қалпоқча (рўмол) моделлаштириш (1 соат).
33-34-мавзу: Фартук ва боғичли қалпоқчани (рўмол) андазасини тайёрлаш (2 соат)
Назорат иши № 6. (1 соат).
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: табиий ва турли материалларнинг хусусиятларини тавсифлай олиш, табиий ва турли материалларнинг хусусиятларини фарқлай олиш, бичиш ва тикиш ҳақида маълумотга эга бўлиш, гавдадан ўлчов олиш қоидасига амал қилиш, фартук ва боғичли қалпоқча асос чизмасини чизиш, моделлаштириш, фартук ва боғичли қопқоқчани андазасини тайёрлаш, бичиш, тикиш технологияларини қўллай олиш, каштачиликда ишлатиладиган нақшлар, нақш элементларини чок намуналарида тика олиш, сочиқни бичиш ва безак нусхасини тушириш, тикиш, миллий ўйинчоқ турлари, қўғирчоқ андазасини тайёрлаш ва бичиш, тўқишнинг мураккаб усуллари ва безак чокларини, болалар шапкасини, қизчалар сумкачасини тўқий олиш ва безай олиш, буюмларни тика олиш, буюмларни тўқий олиш, турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: хизмат кўрсатиш соҳасига оид касблар, касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.
35-36-мавзу: Фартук ва боғичли қалпоқчани (рўмол) бичиш (2 соат).
37-38-мавзу: Боғичли қалпоқча (рўмол)ни тикиш (2 соат).
39-42-мавзу: Боғич, белбоғ ва қоплама чўнтакни тикиш (4 соат).
43-46-мавзу: Фартук қисмларини бирлаштириш ва охирги ишлов бериш (4 соат).
47-48-мавзу: Каштачиликда ишлатиладиган нақшлар, нақш элементлари. Нақшлар чизиш. Каштачилик ранглари ва ранг танлаш (2 соат).
49-50-мавзу: Ёстиқ жилдини бичиш ва безак нусхасини тушириш (2 соат).
51-52-мавзу: Ёстиқ жилдига нақшларни тикиш (2 соат).
Назорат иши № 7 (1 соат).

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling