Халқ таълими вазирлиги
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч компетенция элементлари
- РЎЗҒОРШУНОСЛИК АСОСЛАРИ (2соат)
- Амалий машғулот
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: Миллий ўйинчоқ (қўғирчоқ) турлари, қўғирчоқ андазасини тайёрлай олиш ва бича олиш. Тана бўлакларини бирлаштира олиш. Қўғирчоқни сочини тика олиш. Қўғирчоқни юзига ишлов бериш, кўйлак ва лозимини тика олиш. Тўқишнинг мураккаб усуллари ва безак чоклари. Болалар шапкасини тўқий олиш. Шапкани безай олиш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: хизмат кўрсатиш соҳасига оид касблар, касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш. Таянч компетенция элементлари: Коммуникатив компетенция: Миллий ўйинчоқ (қўғирчоқ) турлари, қўғирчоқ андазасини тайёрлаш ва бичишда ўзаро фикр алмашиш ва ўртоқлари кўмагидан фойдаланиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси:. Миллий қўғирчоқларни тикишни янги усулларини манбалардан қидириб топиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: Болалар шапкасини янги кўринишини тўқишни мустақил равишда ўрганиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб-асраш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: турли вазиятларда ҳисоб-китоб билан иш юритиш; турли чизмаларни ўқий олиш ва фойдаланиш. РЎЗҒОРШУНОСЛИК АСОСЛАРИ (2соат) 67-мавзу: Уйни йиғиштириш ва тартибга келтириш қоидалари (1 соат). 68-мавзу: Кийимларни тозалаш ва сақлаш қоидалари (1 соат). Амалий машғулот: Кийимларни тозалаш. Фанга оид компетенциялар: Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: рўзғоршуносликда ишлатиладиган материалларнинг хусусиятлари тавсифлаш ва фарқлай олиш; уй йиғиштириш, ётоқҳона, кийим, китоб жавонларини тартибга келтириш ва сақлаш қоидаларига амал қила олиш, кийимларни тозалаш ва сақлаш қоидаларига амал қила олиш, турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling