Халқ таълими вазирлиги


Таянч компетенция элементлари


Download 1.11 Mb.
bet48/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: хорижий тилни ўрганишда сўз бойлигини ошириб бориш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: рўзғоршуносликда ишлатиладиган материалларнинг хусусиятлари тавсифлашга оид манбалардан фойдаланиш.
Ўзини-ўзи ривожлантириш компетенцияси: турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлаш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: уй йиғиштириш, ётоқҳона, кийим, китоб жавонларини тартибга келтириш ва сақлаш қоидаларига амал қилиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: турли вазиятларда ҳисоб-китоб билан иш юритиш; турли чизмаларни ўқий олиш ва фойдаланиш.

6-СИНФ
ТЕХНОЛОГИЯ ВА ДИЗАЙН ЙЎНАЛИШИ (68 соат)
Ёғочга ишлов бериш технологияси (32соат)
Умумий тушунчалар (2соат)
1-мавзу: Ёғочнинг физикавий хоссалари. Ёғоч турларининг хусусиятлари (1 соат).
2-мавзу: Дурадгорликда ишлатиладиган елимлар ва бўёқлар турлари, хусусиятлари, ишлатилиш соҳалари (1 соат).
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: ёғочнинг физикавий хоссалари, ёғоч турларининг хусусиятлари, дурадгорликда ишлатиладиган елимлар ва бўёқлар турлари, хусусиятларини фарқлаш ва қўллай олиш, ишлатилиш соҳалари турли материалларга ишлов беришда мосламаларда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: ҳамкорликда ишлаш жараёнида жамоа ва гуруҳ аъзолари фикрини тинглай билиш, ҳурмат қилиш, тўғри қабул қилиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси; ёғочнинг физикавий хоссалари, ёғоч турларининг хусусиятлари, дурадгорликда ишлатиладиган елимлар ва бўёқлар турлари, хусусиятларига оид манбаларидан фойдалана олиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: дурадгорликда ишлатиладиган елимлар ва бўёқларни ишлатилиш соҳаларини ахборот манбаларидан қидириб топиш. билимини мустақил равишда ошириб бориш; ўзининг қизиқишларига кўра қобилиятларини намоён қила олиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: турли материалларга ишлов беришда мосламаларда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлаш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: Ватан, оила, маҳалласининг тарихини билиш ва бугунги кун билан таққослай олиш.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling