Халқ таълими вазирлиги


Таянч компетенция элементлари


Download 1.11 Mb.
bet51/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: мавзу юзасидан ҳамкорликда ишлаш жараёнида жамоа ва гуруҳ аъзолари фикрини тинглай билиш, ҳурмат қилиш, тўғри қабул қилиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: станокларнинг асосий қисмлари ва вазифаларига оид манбаларни топиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: станокларни тузилишидаги умумийликни топишда мустақил ишлаш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: турли материалларга ишлов беришда мосламаларда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлаш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: Ватан, оила, маҳалласининг тарихини билиш ва бугунги кун билан таққослай олиш.


Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси (14 соат)
17-18-мавзу: Ёғочга ишлов бериш технологияси асосида уй-рўзғор буюмларини тайёрлаш (қутича тайёрлашни технологик харитаси ва хавфсизлик қоидалари) (2 соат).
19-20-мавзу: Елим турлари ва ишга тайёрлаш (қутича устига мато ёки обой елимлашнинг технологик харитаси ва хавфсизлик техникаси қоидалари) (2 соат).
21-22-мавзу: Ёғочга ишлов беришга оид халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича иш усуллари (2 соат).
Амалий машғулот: Ёғочга ишлов бериш технологияси асосида уй-рўзғор буюмларини тайёрлаш. Елимлаш қоидалар. Ёғочга ишлов беришга оид халқ ҳунармандчилиги турларига бўйича иш усуллари.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: ёғочга ишлов бериш технологияси асосида уй-рўзғор буюмларини тайёрлай олиш, елимларни ишга тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларга риоя қила олиш, ёғочга ишлов беришни ўргатишда фанлараро алоқаларни билиш, технологик харита асосида буюмларни тайёрлай олиш, ёғочга ишлов беришга оид халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича иш усулларини қўллай олиш, турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.
23-24-мавзу: Цилиндр шаклидаги деталлар эскизини чизиш ва ясаш (2 соат) (эгов дастаси ёки ўқловни тайёрлаш технологик харитаси ва хавфсизлик техникаси қоидалари).
25-26-мавзу: Ёғочга ишлов берувчи токарлик станогида тайёрланадиган буюмлар (даста, жўва, чекич, илгак қозиқ, тўқмоқ, шаклдор оёқ) (2 соат).
Назорат иши № 4 (1 соат).
27-29-мавзу: Ёғоч ва бошқа материаллардан халқ ҳунармандчилиги иш усуллари асосида буюмлар ясаш (2 соат) (салфетка учун таглик тайёрлашни технологик харитаси ва хавфсизлик техникаси қоидалари.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling