Халқ таълими вазирлиги


Таянч компетенция элементлари


Download 1.11 Mb.
bet59/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: ҳамкорликда ишлаш жараёнида жамоа ва гуруҳ аъзолари фикрини тинглай билиш, ҳурмат қилиш, тўғри қабул қилиш; мулоқотда ўзидан катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсата олиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: ахборот манбаларидан (оммавий ахборот воситалари: журнал, газета, телевизор, радио аудио-видео ёзув, компьютер) фойдалана олиш; медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, топшириқларни бажаришда медиа-маданиятга риоя қилиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўзининг қизиқишларига кўра қобилиятларини намоён қила олиш; шахсий гигиена ва техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: санъат асарларини тушуна олиш ва ундан завқланиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: инсон меҳнатини енгиллаштирадиган, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш.


СЕРВИС ХИЗМАТИ ЙЎНАЛИШИ (68 соат)
ПАЗАНДАЧИЛИК АСОСЛАРИ (18 соат)
Умумий тушунчалар (2 соат)
1-мавзу: Пазандачилик хонасини жиҳозланишига қўйиладиган талаблар. Ун ва дон маҳсулотларининг озуқавий қиймати ва аҳамияти.
2-мавзу: Гуруч пишириш технологияси (1соат).
Амалий машғулот: гуруч пишириш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: пазандачилик хонасини жиҳозланишига қўйиладиган талаблар, ун ва дон маҳсулотларининг озуқавий қиймати ва аҳамияти, гуручни технология асосида пишира олиш.
Психомотор, функционал ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling