Халқ таълими вазирлиги
ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ИШЛАРИ (12 соат)
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий машғулот
- Фанга оид компетенциялар
ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ИШЛАРИ (12 соат)
48-49-мавзу: Бир ва кўп лампали ёритгичлар ҳамда электр арматуралар (2 соат). Амалий машғулот: Маиший ёритиш асбобларидан нуқсонларни топиш ва бартараф этиш. 50-51-мавзу: Кавшарлаш ва электромантаж асослари. Монтажнинг асосий турлари: осма ва печатли (2 соат). Амалий машғулот: Кавшарлаш асосида электромантаж ишларини бажариш иш асбоблари. 52-53-мавзу: Амалий машғулот: Ўтказгич симларнинг учини чиқариш ва кичик халқа ҳосил қилиш (2 соат). Назорат иши № 7 (1 соат) Фанга оид компетенциялар: Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: бир ва кўп лампали ёритгичлар ҳамда электр арматураларни фарқлай олиш, электр арматураларни қисмларга ажрата олиш, йиға олиш, кавшарлаш ва монтажнинг асосий турларини фарқлай олиш, электромантаж ишларини бажара олиш, ўтказгич симларнинг учини чиқара олиш, кичик халқа ҳосил қила олиш, ўтказгич симларни улаб узайтириш, тармоқлаш ишларини бажара олиш, турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: электротехника соҳасига оид касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш. 52-мавзу: Электр арматураларни ўтказгич симларга монтаж қилиш (лампочка патрони, штепсель вилкаси, осма включатель) (1 соат). 53-54-мавзу: Электротехник доскага бир лампали ёритгични монтаж қилиш (2 соат). 56-57-мавзу: Электр энергия манбалари. Электр энергиясини ҳосил қилиш, узатиш ва тақсимлаш. Электр энергиядан тежамли фойдаланиш қоидалари (2 соат). Амалий машғулот: Электр арматураларни қисмларга ажратиш ва йиғиш. Ўтказгич симларнинг учини чиқариш ва кичик халқа ҳосил қилиш. Ўтказгич симларни улаб узайтириш, ва тармоқлаш. Электр арматураларни ўтказгич симларга монтаж қилиш. Электротехник доскага бир лампали ёритгични монтаж қилиш. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling