Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet65/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: юбканинг бел ва этак қисмларига ишлов бериш. Юбкани безаш ва охирги ишлов бера олиш, Зардўзлик санъати арихини билиш, Зардўзликда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни фарқлай олиш, Зардўзликда ишлатиладиган нақш турларини чиза олиш. Картонга нақш (гул) тушира олииш ва уни қирқа олиш, Зар ипни ўрай олиш. Заминдўзи ёки гулдўзи усулида тика олиш. Чойнак ёпқичининг гулнақшини зар ипдан тика олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлаш.
45-46-мавзу: Тикилган маҳсулотга астар тикиш. Буюмга охирги ишлов бериш (2соат).
Назорат иши № 6 (1 соат)
47-48-мавзу: Нозмунчоқ. Нозмунчоқ тўқиш учун зарурий хом-ашё ва мосламалар. Нозмунчоқдан гул, геометрик ва бошқа шакллар тўқиш (2соат).
49-50-мавзу: Бош кийим турлари. Дўппи тикиш учун ўлчов олиш, андаза тайёрлаш. Дўппини бичиш (2соат).
Амалий машғулот: Тикилган маҳсулотга астар тикиш. Буюмга охирги ишлов бериш. Нозмунчоқдан гул, геометрик ва бошқа шакллар тўқиш. Дўппи тикиш учун ўлчов олиш, андаза тайёрлаш. Дўппини бичиш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: технологик харита асосида буюмларни тайёрлай олиш, халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича буюмларни лойиҳалай олиш, тикилган маҳсулотга астар тика олиш, буюмга охирги ишлов бера олиш, нозмунчоқ ҳақида тушунчага эга бўлиш, нозмунчоқ тўқиш учун зарурий хом-ашё ва мосламаларни фарқлай олиш, нозмунчоқдан гул, геометрик ва бошқа шакллар тўқий олиш, бош кийим турларини билиш. дўппи тикиш учун ўлчов олиш, андаза тайёрлай олиш, дўппини бича олиш, турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлаш.
51-52-мавзу: Дўппи бўлакларига ишлов бериш, безаш, ишни якунлаш (2соат).
Назорат иши № 7 (1 соат)
53-54-мавзу: Сумка турлари. Сумкага андоза тайёрлаш ва бичиш (2соат). Чармдан, газламадан безак тайёрлаш турлари (2соат).
55-56-мавзу: Сумкани тикиш ва безаш (2соат). Соч безаклари ва уни тайёрлаш технологияси.
57-58-мавзу: Соч безак турларидан намуналар тайёрлаш (2соат).
Назорат иши № 8 (1 соат)
Амалий машғулот: Дўппи бўлакларига ишлов бериш, безаш, ишни якунлаш. Сумкага андаза тайёрлаш ва бичиш. Сумкани тикиш ва безаш. Соч безак турларидан намуналар тайёрлаш.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling