Халқ таълими вазирлиги


Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси (36 соат)


Download 1.11 Mb.
bet64/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси (36 соат)
28-мавзу: Белдан кийиладиган кийим турлари. Юбкалар. Ўлчов олиш (1соат).
Назорат иши № 4. (1 соат)
29-30мавзу: Юбка чизмасини чизиш. Юбка эскизини чизиш ва моделлаштириш (2соат).
Амалий машғулот: Ўлчов олиш. Юбка чизмасини чизиш. Юбка эскизини чизиш ва моделлаштириш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: белдан кийиладиган кийим турларини билиш, юбкалар ҳақида маълумотга эга бўлиш, юбка учун ўлчов олиш, юбка чизмасини чизиш, юбка эскизини чиза олиш ва моделлаштириш ишларини бажара олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлаш.
31-32-мавзу: Юбка андазасини тайёрлаш ва бичиш (2соат).
33-34-мавзу: Биринчи кийдириб кўриш. Кийдириб кўришдан сўнг камчиликларни тузатиш (2соат).
35-36-мавзу: Юбкани тикиш (2соат).
37-38-мавзу: “Молния” тақилмасини тикиш (2соат).
Назорат иши № 5 (1 соат)
Амалий машғулот: Юбка андазасини тайёрлаш ва бичиш. Биринчи кийдириб кўриш. Кийдириб кўришдан сўнг камчиликларни тузатиш. Юбкани тикиш. “Молния” тақилмасини тикиш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: буюмларни конструкциялаш ва моделлаштириш ишларини бажара олиш, юбка андаза тайёрлай олиш, газламага жойлаштира олиш, бича олиш, тика олиш, молния тақилмасини тика олиш, буюм ва маҳсулотларни технологик лойиҳалай олиш, материалларга иссиқлик ва совуқлик ишлов бериш усулларини бажара олиш, турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлаш.
39-40-мавзу: Юбканинг бел ва этак қисмларига ишлов бериш. Юбкани безаш ва охирги ишлов бериш (2соат).
41-42-мавзу: Зардўзлик санъати. Зардўзликда ишлатиладиган асбоб-ускуналар. Зардўзликда ишлатиладиган нақш турлари. Картонга нақш (гул) тушириш ва қирқиш (2соат).
43-44-мавзу: Зар ипни ўраш. Заминдўзи ёки гулдўзи усулида тикиш Чойнак ёпқичининг гулнақшини зар ипдан тикиш (2соат).
Амалий машғулот: Юбканинг бел ва этак қисмларига ишлов бериш. Юбкани безаш ва охирги ишлов бериш. Картонга нақш (гул) тушириш ва қирқиш. Зар ипни ўраш. Заминдўзи ёки гулдўзи усулида тикишни ўргатиш. Чойнак ёпқичининг гулнақшини зар ипдан тикиш.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling