Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet56/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Амалий машғулот: Буюмларни тайёрлаш: лойиҳалаш, ўлчаш, режалаш, бириктириш, пардозлаш. Режалаш, арралаш, кесиш, эговлаш, зубило билан ишлаш усуллари. Бир неча детал ва тайёрланмага ишлов бериш. Тайёрланадиган детал эскизини чизмаларини, технологик хариталарни тузиш ва ясаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича буюмларни лойиҳалай олиш, металларга ишлов беришга оид халқ ҳунармандчилиги турларига бўйича иш усулларини қўллай олиш, тайёрланадиган детал эскиз чизмаларини чиза олиш, технологик хариталарни туза олиш ва ўқий олиш, материални тежамли сарфлашни режалай олиш, металларга ишлов беришга оид халқ ҳунармандчилиги турларига бўйича иш усулларини бажара олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: мулоқотда ўзидан катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсата олиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, топшириқларни бажаришда медиа-маданиятга риоя қилиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: шахсий гигиена ва техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш; ҳалол ва тўғри сўз бўлиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўз қизиқиши ва қобилиятига таянган ҳолда касб турлари билан танишиш; мамлакатда бўлаётган бунёдкорлик ишларига ўз ҳиссасини қўшиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: дўстлик ва тотувликни қадрлаш тушунчаларини билиш; санъат асарларини тушуна олиш ва ундан завқланиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: ҳисоб-китобларга асосланиб шахсий, режасини туза олиш ва ҳисоб-китоб билан иш юритиш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling