Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet42/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Амалий машғулот: Тухум пишириш усуллари. Дастурхонга тортиш қоидалари. Очиқ, ёпиқ ва газак учун бутербродларни тайёрлаш ва дастурхонга тортиш. Иссиқ ичимлик ва шифобахш дамламаларни тайёрлаш. Сабзавотлардан яхна таомлар тайёрлаш, дастурхонга тортиш тартиби. Қуймоқ тайёрлаш ва дастурхонга тортиш. Эрталабки нонушта учун дастурхон безаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: тухум ва унинг озуқавий қийматини билиш, пишириш усулларини қўллай олиш, очиқ, ёпиқ ва газак учун бутербродларни тайёрлай олиш, иссиқ ичимлик ва шифобахш дамламаларни тайёрлаш технологиясини қўллай олиш, сабзавотлардан яхна таомлар тайёрлай олиш, қуймоқ тайёрлаш тартиби ва дастурхонга торта олиш, эрталабки нонушта учун дастурхон безай олиш, турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қилиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: эрталабки нонушта учун дастурхон безаш бўйича жамоа билан ишлашда жамоа фикрини қўллаб-қувватлаш, ўз ҳиссасини қўша олиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: иссиқ ичимлик ва шифобахш дамламаларни тайёрлашни янги усулларини ахборот манбаларидан қидириш ва топиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: тухум ва унинг озуқавий қийматини билиш, пишириш усулларини қўллай олиш, очиқ, ёпиқ ва газак учун бутербродларни тайёрлашда ҳалоллик, тўғрилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик тушунчаларини англаш ва унга амал қилиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўз оиласи, маҳалласи, юрти олдидаги бурчини билиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: юриш-туришда маданий меъёрларга амал қилиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: шахсий, иқтисодий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритишни билиш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling