Халқ таълими вазирлиги


Download 89.93 Kb.
bet2/12
Sana24.01.2023
Hajmi89.93 Kb.
#1118191
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2.01 Археология

2.01. АРХЕОЛОГИЯ.


КИРИШ
Ушбу дастурда «Археология» фани предмети, мақсад ва вазифалари, моддий ва маънавий маданият, ижтимоий-иқтисодий, маданий жараёнлар тараққиётининг илмий ва амалий аҳамияти каби масалалар очиб берилади.
Шунингдек, дастурда тарихнинг ҳали ёзув кашф етилмаган ва ёзма манбалар асосида ёритиш мумкин бўлмаган даврларини археологик манбалар асосида ўрганиш, шунингдек дунёдаги қадимий цивилизацияларнинг ривожланиши, энг қадимги тарихни даврлаштириш масалалари, кишилик жамиятининг пайдо бўлиши, одамзоднинг дастлабки меҳнат қуроллари, машғулотлари, маконлари, унинг қадимги давр, ўрта асрлар даври тарихи ва маданиятини ўрганиш масалалари илгари сурилган.


Фаннинг мақсади ва вазифалари
Фаннинг мақсади– тарихини, унинг энг қадимги даврларидан то ўрта асрларгача бўлган босқичда ривожланиб бориш жараёнларини, муҳим ижтимоий, иқтисодий, мафкуравий ва етно-маданий ҳаётга доир тафсилотларини моддий манба материаллари асосида тингловчиларга тушунтириш орқали уларда мозийга ҳурмат, Она-Ватан ва унинг халқига меҳр-муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ва ёш авлод онгги, дунёқарашида бу туйғуларни шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси– жаҳон халқлари, шунингдек, ўзбек халқининг қадимий ва бой тарихини моддий манба объектлари-археологик ёдгорликлар: илк одамларнинг яшаган ғор ва унгурлари, кўл ва дарё ирмоқлари бўйида қад кўтарган ибтидоий жамоа даври маскан ва манзилгоҳлари, қадимги қишлоқ ва шаҳар ҳаробалари, мозор-қўрғон ва ибодатхона қолдиқлари, қадимги ирригаcия иншоотлари ва меъморий объектларда археологик қазишмалар ўтказиш жараёнида тўпланган бой ашёвий далиллар-археологик материалларнинг тавсифи ва илмий тахлили асосида яратилган тарих ҳақида, аждодларимизнинг маданий мероси ва мафкуравий дунёси ҳақида тингловчиларга чуқур билим беришдан иборат.


Фан бўйича падогагик қайта тайёрланувчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
Археология фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида тингловчи:
– жаҳон қадимий цивилизацияларининг ривожланиши, энг қадимги тарихни даврлаштириш масалалари, кишилик жамиятининг пайдо бўлиши, одамзоднинг дастлабки меҳнат қуроллари, машғулотлари, маконлари, унинг қадимги ва ўрта асрлар даври тарихи ҳамда шу даврлар ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёти хақида умумий билимларни эгаллаши лозим;
– мустақил иш, лаборатория иши ва археологик амалиёт жараёнида археология ёдгорликларини ташқи кўринишига қараб, уларнинг турлари ва типларини аниқлай билиши, ҳар бир даврнинг ўзига хос ёдгорликларини турини ва уларнинг табиий-географик жойлашиш ўринларини, улардан қандай қилиб мавзуга хос тарихий информациялар олиш ва ўз педагогик фаолиятида улардан самарали фойдалана билиш каби кўникма ва малакага эга бўлиши керак.



Download 89.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling