Халқ таълими вазирлиги


Download 89.93 Kb.
bet4/12
Sana24.01.2023
Hajmi89.93 Kb.
#1118191
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2.01 Археология

АСОСИЙ ҚИСМ





Мавзулар

Жами

Маъруза

Амалиймашғулот

Лабораторияиши

Семинар

1

Кириш.Археология фани ва унинг вазифалари.
Палеолит даври хусусиятлари.

4

2

2




-

2

Мезолит даври ва унинг ўрганилиши.
Неолит даври ва унинг ўрганилиши.

4

2

-

2

-

3

Энеолит даври хусусиятлари. Бронза даври ва унинг ўрганилиши. Сўнги бронза ва илк темир даври.

4

2

2

-

-

4

Қадимги давр маданияти. Ўрта асрлар даври маданияти.

4

2

-

2

-

5

Палеолит даври хусусиятлари.

2

-







2

6

Мезолит даври ва унинг ўрганилиши. Неолит даври ва унинг ўрганилиши.

2

2

-

-

-

7

Энеолит даври хусусиятлари.

2

-







2

8

Бронза даври ва унинг ўрганилиши.

2

-







2

9

Қадимги давр маданияти.

2

-







2

10

Ўрта асрлар даври маданияти.

2

2







-




Жами

28

12

4

4

8



1-мавзу. Кириш. Археология фани ва унинг вазифалари. Палеолит даври хусусиятлари. (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот)
Археологиянинг тарих фанини таркибий қисми сифатида шаклланиши ва ривожланиши. Археологик ва ёзма манбалар ўртасидаги фарқ. Археологик ёдгорликлар ва уларнинг турлари. Археологик тадқиқот услубияти. Археологик маданий қатлам. Археологик сана ва даврлаш. Тарихий ва археологик даврлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Археология фанининг гуманитар ва табиий фанлар билан алоқалари. Археологик тадқиқотлар билан боғлиқ энг йирик кашфиётлар ва уларнинг жаҳон тарихи ва маданиятини ўрганишдаги аҳамияти. Ўзбекистонда археология фанининг тараққиёт болқичлари. Ҳозирги босқичда археология фани олдида турган вазифалар ва муаммолар.
Палеолит сўзи маъноси, санаси. Палеолит даврининг босқичлари. Палеолит даври ва унинг ўрганилиши. Инсоният томонидан ер юзининг ўзлаштирилиши. Кишилик тарихининг Олдувай босқичи. Ашелъ даври. Тош қуроллари.Кертма техника Селунгур Ўрта Осиёдаги энг қадимги аждодлар манзилгоҳи. Селунгур ва Кўлбулоқ ёдгорликлари. Мустъе босқичи. Тешиктош мустъе даврининг ноёб ёдгорлиги. Обираҳмат ғор макони, Хўжакент манзилгоҳи, Омонқўтон ғор макони,Такалисой ғори, Қўтирбулоқ макони, Зирабулоқ макони, Гўрдара ғор макони,Қопчиғай устахонаси,Учтут ёдгорлиги.Диний тасаввурларнинг илк кўриниши. Юқори палеолит. Табиий иқлимнинг ўзгариши. Бу даврнинг ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси. Юқори палеолит даври одамлари ҳаётида юз берган буюк ўзгаришлар ва ибтидоий жамоатчилик тарихининг бошланиши. Юқори палеолит даври ёдгорликлари. Самарқанд макони,Сиёбча қароргоҳи,Хўжамазгил қароргоҳи, Бўзсув. Узоқ Шарқ ва жанубий-шарқий Осиё тош даври ёдгорликлари.


2-мавзу. Мезолит даври ва унинг ўрганилиши. Неолит даври ва унинг ўрганилиши. (2 соат маъруза, 2 соат лаборатория иши)
Мезолит сўзи маъноси, санаси. Мезолит даврининг босқичлари.Азил,Тарденуаз Мезолит даврида табиий иқлим шароити. Мезолит даврида юз берган буюк кашфиётлар. Ўқ-ёй,микролит қуроллар. Уруғчилик тузуми ва аҳолининг турмуш тарзи. Мезолит даври ёдгорликлари характеристикаси. Кўшилиш, Обишир, Мачай, Айртом ёдгорлиги. Илк мезолит даврига оидҚўшилиш макони Тошкентнинг ғарбида қадимги Бўзсув анҳорининг чап соҳилидан топилган. Фарғона водийсида ва унинг жанубидаги тоғли ҳудудларда мезолит даври маконлар анча кўп топилган. Фарғона водийсининг жанубидаги Қатрон тоғидан топилган Обишир I ва Обишир V ғор-маконларини Ўрта мезолит босқичига оид. Мачай ғор макони мезолитнинг сўнгги босқичига оид ёдгорлик. Мезолит даври меҳнат қуроллари. Ўқ-ёйнинг кашф этилиши. Мезолит даврида кўмиш маросими. Мезолит даврида тасвирий санъат. Қоя тош суратлари ва уларнинг диний, маърифий ва илк эстетик тасаввурлар объекти эканлиги.
Неолит сўзи маъноси, санаси. Неолит даврининг босқичлари. Неолит даври ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Неолит даврида жамиятлар ҳар хил тараққиёт даражаларида бўлганлар . «Неолит инқилоби»- деҳқончилик ва чорвачилик. Ишлаб чиқарувчи хўжалик.Тош қуроллари ва уларнинг ишлаш техникаси. силлиқлаш, пардозлаш, арралаш ва пармалаш. Макролит қуроллар. Меҳнат қуроллари ва уларнинг турлари. Неолит даври аҳолиси хўжалилиги. Кулолчилик, тўқувчилик, заргарлик. Ўрта Осиёда неолит даври жамоаси ривожланишининг 2 хил кўриниши. Жойтун маданияти. Калтаминор маданияти. Калтаминор маданияти ёдгорликларининг босқичлари. Ҳисор маданияти,Дарёлисой ёдгорликлари, Жонбос-4 макони, Толстов манзилгоҳини,Тумек-кичиджик қабристони,ДарвозақирI макони, Сазағон маданияти,Марказий Фарғона неолит ёдгорликлари. Неолит даврида тоғ саноатининг кашф этилиши. Учтут шахтаси. Неолит даври қоятош суратлари ва уларда ифода этилган эстетик ва диний тасаввурлар. Шумерлар маданияти. Қадимги Ҳиндистон илк, ўрта ва ривожланган подшолик даври.



Download 89.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling