10
турли йўллари.
Баён ва иншо ёзиш кенг кўламда машқ қилинади. Уйда ўқилган
матнлар мазмунини ёзма шаклда баён этишга алоҳида эътибор берилади.
Имло ва тиниш белгиларини тўғри ёзиш кўникмалари ривожлантирилади.
Талаб этилган актив лексикаси ёзувда қўлланади. Ўз фикр-
мулоҳазаларини, таассурот ва ҳис-туйғуларини ёзма ифодалаш, конспект,
маъруза ёзиш кабиларга кўпроқ эътибор қаратилади.
3-Мавзу: Лексикани ўргатишда инновацион технологиялар
(2 соат)
Ўқув материали мавзусини ўқувчиларга тушунарли ва қулай
етказишга ёрдам берувчи интерфаол услубларни дарс жараёнида
қўлланилиши. Инглиз тили дарслари учун ўқув материалини тайёрлаш,
ўқувчиларга етказишда янгича ёндашув.
Лексик материаллар устида
ишлаш методикаси билан танишиш. Луғатни ўргатишда
турли
услублардан фойдаланиш. Ўқувчиларга ўрганилган янги сўз ва
ибораларни ўз нутқида ишлата олиш имкониятини яратиш йўллари.
Do'stlaringiz bilan baham: