- Очиқ конкурс — бунда максимал нарх таклиф қилган фирма лицензияга эга бўлади;
- Яққол афзаллик тизими - бунда давлат ана шу соҳадаги энг обрўли компанияларга лицензия беради;
- Харажатлар усули - бу рақобатчиларига нисбатан каттароқ ишлаб чиқариш қувватларига ва бошқа ресурсларга эга корхоналарга лицензия беришни англатади.
«Кўнгилли» экспорт чеклашлари (КЭЧ) - КЭЧ ҳолатида экспортёр-давлат «кўнгилли» равишда бошқа мамлакатга олиб чиқадиган маҳсулоти ҳажмини чегаралайди ва ҳамкор тазйиқи остида минимал импорт нархларини ўрнатади. Бундай амалиёт АҚШ ва Европа Иттифоқида Япония товарлари (автомобиллар, электроника, пўлат)га нисбатан кенг қўлланилади.
Эмбарго - Мантиқий ниҳоясига етказилган квоталаш усули иқтисодий санкция кўринишидаги эмбарго ҳисобланади. Бу усул бир мамлакат ёки мамлакатлар гуруҳи билан савдо операцияларини бутунлай таъқиқлашни билдиради. Одатда сиёсий мақсадларни кўзлаган ҳолда эмбаргони жорий қилиш бутун номенклатурадаги ёки алоҳида гуруҳдаги товарлар экспорти ёки импортини чеклашни назарда тутади.
Савдо сиёсатининг яширин усуллари Савдо сиёсатининг яширин усуллари: - Савдо сиёсатининг яширин усуллари Савдо сиёсатининг яширин усуллари:
- техник тўсиқлар;
- ички солиқлар ва йиғимлар;
- давлат харидлари доирасидаги сиёсий;
- маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигига талаблар.
-
Техник тўсиқлар - Миллий техник, маъмурий ва меъёрлар ҳамда қоидалар шундай ишлаб чиқиладики, улар товарларни ташқаридан олиб киришга тўсқинлик қилади. Буларга
- Миллий стандартларга риоя қилишни талаб қилиниши;
- Импорт маҳсулотни сифати ҳақида сертификат олинишини талаб қилиниши;
- Махсус қадоқлаш ва маркировкалашни талаб қилиниши;
- Маълум санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилишни талаб қилиниши;
- Атроф-муҳитни ҳимоялаш бўйича тадбирлар ўтказишни талаб қилиниши;
- Муракаблаштирилган божхона расмиятчиликларига риоя қилинишини талаб қилиниши;
- Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш тўғрисидаги қонунларга риоя қилишни талаб қилиниши ва ҳоказолар.
Do'stlaringiz bilan baham: |