Бутунжахон савдо ташкилоти (БСТ) (World Trade Organization-WTO) Ташкил этилган муддати: 1 январ 1995 йил Аъзо мамлакатлар сони: 164 та - Асосий функциялари:
- кўптомонлама савдо битимларининг ижро этилишини назорат этиш ;
- кўптомонлама савдо музокараларини олиб бориш ;
- савдо назоратини ечишга ёрдамлашиш ;
- халқаро савдо ва савдо сиёсатининг ривожланишини назорат этиш ;
- техник ёрдам кўрсатиш хамда ходимларни ўқитиш ;
- савдо сиёсати масалалари бўйича бошқа халқаро ташилотлар билан ҳамкорлик қилиш ;
- Товарлар ва хизматлар савдосини хажмини ошириш;
- Жаҳон савдосида тариф ва нотариф чекловларни қисқартириш;
- Мумкин қадар қуллайлик яратиш принципи асосида фаолият олиб бориш
БСТнинг асосий тамойиллари ва қоидалари қуйидагилардан иборат: - БСТга аъзо мамлакатлар ўзаро савдода бир–бирларига энг қулай шарт-шароитлар режимини тақдим этиши;
- савдони тартибга солишда божхона тарифларидан БСТ даражада фойдаланиш. БСТга аъзо мамлакатларда миқдорий чеклашлар эмас, балки божхона тарифлари ташқи савдо сиёсатининг, миллий бозорлар ва саноат тармоқларини ҳимоя қилишнинг асосий воситаси ҳисобланади;
- хорижий товарлар учун ўзаро миллий режимни такдим этиш;
- алоҳида келишилган ҳолатлардан (масалан, тўлов баланси мутаносиблигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган чора- тадбирлар) бошқа пайтларда савдода миқдорий чекловлардан воз кечиш;
- савдо сиёсатининг ошкоралиги, хусусан, БСТга аъзо ҳар бир мамлакат ташқи савдо фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ва қарорларни очиқ нашр қилиши ва БСТга тақдим этишлари лозим;
- БСТга аъзо мамлакатларнинг божхона иттифоқлари ва эркин савдо зоналарини ташкил этиш хуқуқлари.
Вазирлар конференцияси- БСТнинг олий органи бўлиб, аъзо мамлакатлар вазирлари даражасидаги вакиллардан иборат. Энг камида 2 йилда бир марта йиғилиб, кўптомонлама савдо битимларининг ижро этилиши билан боғлиқ масалаларда қарор қабул қилиш ваколатига эга. - Вазирлар конференцияси- БСТнинг олий органи бўлиб, аъзо мамлакатлар вазирлари даражасидаги вакиллардан иборат. Энг камида 2 йилда бир марта йиғилиб, кўптомонлама савдо битимларининг ижро этилиши билан боғлиқ масалаларда қарор қабул қилиш ваколатига эга.
- Умумий кенгаш – барча аъзолар вакилларидан иборат орган бўлиб, БСТ кундалик фаолияти учун масъулдир.умумий кенгаш, низоларни хал этиш органи ва савдо сиёсатини кўриб чиқиш органи шаклида йиғилиши мумкин.
- Ихтисослашган кенгашлар: товарлар савдоси кенгаши, Хизматлар савдоси кенгаши, Интелектуал рингнинг савдо билан боғлиқ аспектлари кенгаши кабилар Умумий кенгашнинг ишчи органлари бўлиб, тегишли соҳаларда кўптомонлама битимлар ижро этишларини назорат этадилар.
- Котибият – 600 ходимдан иборат, бош директор томонидан бошқариладиган техник органдир. Унинг асосий вазифаси аъзоларга кўптомонлама савдо музокараларини ташкил этишда кўмаклашиш, савдо сиёсатини ўрганиш ва савдо низоларини ҳал этишда ҳуқуқий маслахатлар беришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |