- Аҳоли турмуш даражасида соф йўқотишларнинг ортиб кетиши;
- Янада кўпроқ мамлакатлар томонидан тариф чеклашларини жорий этилишининг занжир реакцияси билан боғлиқ халқаро кўпайтирувчи эффектнинг пайдо бўлиши;
- Миллий иқтисодиётда носамаравий соҳалар ва корхоналарнинг сақланиб қолиши;
- Иқтисодий соҳада коррупция ва ўз амалидан фойдаланишнинг бошқа кўринишлари кенг тарқалади, айниқса ТИФ соҳасида.
Ҳукуматнинг ТИФни тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар комплексини жорий этишга мажбур этувчи омиллар - Иқтисодиётнинг янгидан шаклланаётган соҳалари қудратли хорижий компаниялар рақобатидан ҳимоялаш;
- Давлат кўмагисиз тузилмасини қайта қуришнинг иложи бўлмаган жаҳон бозорида рақобатбардош бўлмаган «эски» соҳаларни қўллаб-қувватлаш;
- Дискриминацион савдо сиёсати олиб бораётган мамлакатлар ёки компанияларга жавоб тариқасида демпинг ва хорижий рақобатнинг бошқа ноҳалол усуллари билан курашиш;
- Жаҳон бозор конъюнктурасидаги тебранишларнинг миллий иқтисодиётга таъсирини камайтириш;
- Бюджетнинг даромад қисмини кўпайтириш.
- Тарифсиз усуллар – товар айирбошлашга таъсир қилиш дастакларини, яъни олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган маҳсулот ҳажми ва номенклатурасини чеклашни билдиради.
- Тарифсиз таъсир қилиш воситаларига квоталаш, лицензиялаш, экспортни субсидиялаш, демпинг, картель битимлар ва мамлакатлар ўртасидаги товар оқимларининг йўлида техник тўсиқларни яратиш кабилар киритилади.
Экспорт ва импорт квоталари: - Экспорт ва импорт квоталари:
- глобал;
- якка тартибда (индивидуаль).
- Лицензиялар:
- бош линцензия- эгасининг маълум товар гуруҳи билан маълум вақт оралиғида (одатда 1 йилдан 3 йилгача) экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини билдиради;
- бир марталик лицензия- компанияларга хорижий ҳамкор билан аниқ бир битимни амалга ошириш учун берилади;
- автоматик лицензия – давлат томонидан рад этилмайдиган экспортёр ёки импортёрнинг талаби келиб тушиши билан бериладиган рухсатнома.
Do'stlaringiz bilan baham: |