Халқаро савдонинг классик назариялари Меркантилистик назария


Омиллар сероблиги (factor abundance) — мамлакатнинг ишлаб


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/16
Sana05.10.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1692966
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
8-mavzu.Xалқаро savdo

Омиллар сероблиги (factor abundance) — мамлакатнинг ишлаб
чиқариш омиллари билан нисбий таъминланганлигини белгиловчи
кўрсаткич.
Омиллар сероблиги икки усул билан аниқланиши мумкин: ҳар бир ишлаб
чиқариш омилининг нисбий нархлари орқали ва ишлаб чиқариш омилларининг
мутлақ миқдори орқали. II мамлакат капитал билан яхшироқ таъминланган
саналади, агар бу мамлакатда капитал ва меҳнат нархлари нисбати биринчи
мамлакатдаги худди шу нисбатдан кичикроқ бўлса, яъни капитал II мамлакатда I 
мамлакатга нисбатан арзонроқ бўлса:
(P
k
*/P
L
*) < (P
k
/P
L
)
Одатда капитал баҳоси деганда фоиз ставкаси, меҳнат баҳоси деганда эса
иш ҳақи тушунилади. Бу ерда ҳам гап омиллари интенсивлиги ҳолатидаги каби
нисбий кўрсаткичлар ҳақида кетяпти.
Агар омиллар сероблилигини ишлаб чиқариш омилларининг мутлақ
миқдори билан аниқлайдиган бўлсак, у ҳолда II мамлакатда мавжуд капитал
умумий ҳажмининг ишчи кучи умумий ҳажмига нисбати I мамлакатдаги худди шу 
нисбатдан юқорироқ бўлса, II мамлакат I мамлакатга нисбатан капиталга бой 
саналади:
(T
k
/T
L
) > (T
k
*/T
L
*)
Омиллар сероблилигининг биринчи таърифи бозор мувозанатининг ҳар
икки томони – талаб ва таклифни ҳисобга олади, чунки таъриф омиллар нархи
орқали бериляпти, нарх эса талаб ва таклифнинг мувозанати натижасидир.
Ишлаб чиқариш омиллари нархи у ѐки бу мамлакатда уларга эга бўлиш
имконияти даражасини ҳамда унинг технологик ривожи савиясини акс
эттиради. Иккинчи таъриф эса талабни инкор этган ҳолда фақатгина таклифни
инобатга олади. Таклиф ҳам ушбу ҳолатда жуда муҳим, чунки у яратилишида
ишлаб чиқариш омиллари фойдаланиладиган пировард товарларга бўлган
талабдан келиб чиқувчи ҳосилавий талаб ҳисобланади.
Турли таърифлардан фойдаланиш ҳам бир хил, ҳам турли натижаларга
олиб келиши мумкин. Агар биринчи ва иккинчи товарларга ҳар икки
мамлакатда талаб бир хил бўлса, ҳар бир таърифдан фойдаланиш натижаси бир
хил бўлади: Японияда капиталнинг умумий миқдорининг меҳнатнинг умумий
миқдорига нисбати Ўзбекистондагига нисбатан камроқ бўлгани боис Япония
ҳар икки таъриф бўйича капитал сероб мамлакат ҳисобланиши мумкин. Агар
Ўзбекистонга нисбатан Японияда капиталга талаб ортиб борди деб фараз
қилсак, бу мамлакатда капитал таклифи нисбатан кўп бўлишидан қатъий назар,
Японияда капиталнинг нисбий нархи Ўзбекистонга нисбатан юқори бўлади. Бу
27


вазиятда Япония иккинчи таърифга кўра, мутлақ миқдор бўйича капитал сероб,
аммо нисбий нархларга асосланган биринчи таърифга кўра эса меҳнат сероб
мамлакат ҳисобланади, чунки бу мамлакатда меҳнат нархи нисбатан арзон
бўлади. Шунга ўхшаш зиддиятларга дуч келмаслик учун у ѐки бу мамлакатда
омиллар сероблигини аниқлашда биринчи таърифдан фойдаланган маъқулроқ.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling