Халқаро савдонинг классик назариялари Меркантилистик назария


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/16
Sana05.10.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1692966
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
8-mavzu.Xалқаро savdo

2

1
)нинг кўтарилишига, 1-товарнинг
нисбий нархи (P
1
/P
2
)нинг камайишига олиб келади. Бинобарин A ва B нуқталар C 
нуқтада устма-уст тушмагунча бир-бирига яқинлашиб келади ва 1-товарнинг ҳар 
икки мамлакатдаги нисбий нархи E нуқтада мувозанатлашади. Бу эса 1- 
товарни ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнатнинг нисбий нархини Ўзбекистон ва 
Японияда H нуқтада тенглашишига олиб келади. Шундай қилиб, халқаро савдо 
натижасида товарлар нисбий нархининг мувозанатга келиши, ушбу
товарларни яратишда фойдаланилган ишлаб чиқариш омиллари нисбий
нархининг тенглашишига олиб келади.
Ҳақиқий 
оламда 
ишлаб 
чиқариш 
омиллари 
нархи 
умуман
мувозанатлашмаган. Мисол учун турли мамлакатларда меҳнатга тўланадиган
иш ҳақи улар ўртасида фаол савдо алоқалари олиб борилишига қарамай
сезиларли фарқ қилиб келмоқда. Бунинг бош сабаби юқорида олдиндан қабул
қилинган шартлардир:
• 
Ҳар икки товар ҳар икки мамлакатда ишлаб чиқарилиши назарда
тутилган.
• 
Савдо олиб борувчи мамлакатларда технология бир хил деб фараз
қилинган.
• 
Ишлаб чиқариш омиллари ва товарлар мамлакат ичида тўлиқ
ҳаракатчан деб фараз қилинган.
• 
Ишлаб чиқариш омилларининг халқаро ҳаракати мавжуд эмас деб
фараз қилинган.
• 
Ишлаб чиқариш омиллари нархининг мувозанатлашуви теоремаси
барча чекланишлари ва камчиликларига қарамаcдан, халқаро иқтисодиѐт
таҳлилида муҳим аҳамият касб этади.
Шундай қилиб, омиллар сиғимлиги маълум бир товарни яратиш учун
ишлаб чиқариш омиллари нисбий сарфини, омиллар сероблиги мамлакатнинг
ишлаб чиқариш омиллари билан нисбий таъминланганлигини белгилаб беради.
Хекшер-Олиннинг ишлаб чиқариш омиллари нисбати назариясига кўра, турли
мамлакатларда товарлар нисбий нархидаги фарқ, ўз навбарида улар ўртасидаги
савдо уларнинг ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил таъминланмаганлиги
31


билан тушунтирилади.
Ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси ўзининг барча
камчиликлари ва мавҳум табиатига қарамай ҳозирги кунгача халқаро савдонинг
ривожланишини тушунтирувчи энг машҳур назарияларнинг бири бўлиб
қолмоқда. Шунинг учун ҳам бу назариянинг турли мамлакатлар, товарлар ва
ичлаб чиқариш омилларига нисбатан улкан cтатистик массивлар ѐрдамида
эмпирик йўллар билан текширилишига ажабланмаса ҳам бўлади.
Баъзи эмпирик тестлар назарияни тасдиқлар, бошқалари рад этар эди.
Хекшер-Олин-Самуэльсон хулосаларини рад этган тадқиқотларнинг энг
машҳури 1953 йилда келиб чиқиши Россиядан бўлган америкалик олим
Василий Леонтьев томонидан амалга оширилган.
Леонтьев бир неча эмпирик тестлар ѐрдамида Хекшер-Олин назарияси
шартлари амалда бажарилмаслигини кўрсатиб берди. Иккинчи жаҳон урушидан
кейин АҚШ энг бой ва капитал сероб бўлган мамлакатларнинг бири бўлиб,
бошқа мамлакатлар билан солиштирганда меҳнатга ҳақ тўлаш меъѐри ҳам
юқори бўлганлиги боис ишлаб чиқариш омиллари нисбати назариясига
мувофиқ равишда капитал сиғимли товарларни экспорт қилиши керак эди.
Леонтьев бу гипитезани текшириш учун 1 миллион доллар қийматига эга
бўлган экспортга мўлжалланган товарлар ва шунча қийматли импорт билан
бевосита рақобат қилувчи товарларни ишлаб чиқариш учун қанча капитал ва
ишчи кучи зарурлигини ҳисоблаб чиқди. У ҳар бир саноат тармоғи капитал ва
ишчи кучи сарфини ҳисоблади, бунда фақатгина тайѐр маҳсулотлар (масалан,
автомобиллар) билан чекланмади, балки оралиқ маҳсулотлар (пўлат, ойна,
резина) учун ҳам керакли ҳисоб-китобларни амалга оширди. Шундан сўнг
АҚШнинг 1947 йилдаги экспорт таркибидан фойдаланган ҳолда 1 миллион
доллар суммадаги экспорт товарларга сарфланган капитал ва меҳнат
харажатларининг нисбатини ҳисоблаб чиқди. Леонтьев АҚШнинг шу йилдаги
импорт таркиби бўйича (импорт товарлари рўйхатига АҚШда ишлаб
чиқарилмайдиган товарлар киритилмади) импорт ўрнини босувчи АҚШ
товарларини ишлаб чиқаришга сарфланган капитал ва меҳнат харажатлари
нисбатини аниқлади.
Амалда бир бирлик АҚШ импортини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган
капитал ва меҳнат нисбати - (K/L).

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling