Халқаро савдонинг классик назариялари Меркантилистик назария


Ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/16
Sana05.10.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1692966
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
8-mavzu.Xалқаро savdo

Ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси
Нисбий нархлардаги фарқ мамлакатларнинг ишлаб чиқариш омиллари
билан нотекис таъминланганлиги билан тушунтирилади деган ғояни илгари
сурувчи халқаро савдо назарияси ҳам мутлақ ва нисбий устунлик назариялари
каби бир қатор гипотезаларга асосланган.
Ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси ишлаб чиқариш омиллари,
бозор, ишлаб чиқариш, товарлар табиатига ўзига хос муносабат жиҳатидан
гипотезаларга асосланган. Бу гипотезаларнинг кўпчилигидан мутлақ ва нисбий
устунлик назарияларида ҳам фойдаланилган. Фарқи шундаки, ишлаб чиқариш
омиллари нисбати назариясида аввалгидек икки мамлакат ва икки товар бўлса- да, 
товарнинг бири меҳнат сиғимли, иккинчиси капитал сиғимли бўлиб, ишлаб
чиқариш омиллари ҳам иккита: меҳнат – L ҳамда капитал – K. Бундан ташқари
ҳар икки мамлакат ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил таъминланмаган.
Меҳнатнинг қиймат назарияси инкор этилмайди, фақатгина қийматнинг
яратилишида меҳнатдан ташқари бошқа ишлаб чиқариш омиллари ҳам
иштирок этади, деган фикр билан тўлдирилади. Айни пайтда мамлакат у ѐки бу
товарга тўлиқ ихтисослашмайди ва ҳар икки мамлакатда технология бир хил.
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш омиллари нисбати назариясидаги асосий
гипотезалардан бири алоҳида олинган товарнинг меҳнат ѐки капитал
сиғимлилиги ҳамда мамлакатларнинг ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил
таъминланмаганлиги ҳисобланади.
Омиллар интенсивлиги (factor intensity) — маълум бир товарни
яратиш учун ишлаб чиқариш омиллари нисбий сарфини белгиловчи
кўрсаткич.
26


2-товар 1-товарга нисбатан капитал сиғимлироқ ҳисобланади, агар бу
товарни ишлаб чиқаришда сарфланган меҳнат ва капитал харажатлари нисбати 1-
товарга сарфланган худди шу харажатлар нисбатидан кўпроқ бўлса, яъни:
(K
2
/L
2
) > (K
1
/L
1
)

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling