Халкаро валюта муносабатлари ва валюта курслари
Download 47.61 Kb.
|
ХАЛКАРО ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ ВА ВАЛЮТА КУРСЛАРИ
3. Европа валюта тизими.
Ғарбий Европа интеграциялашувига уриниш дастлаб 1948 йилда «Маршал режаси»ни амалга ошириш учун АҚШ томонидан қўллаб –қувватланган Европа Иттифоқи Ҳамкорлик ташкилоти (ЕИҲТ) тузилди. Ушбу ташкилот етарли иқтисодий ўсишни таъминламаганлиги туфайли ҳамкорликни янги шакллари излана бошланди ва Франция илмий мактаби концепциясига биноан халқаро муносабатлар соҳасидаги «Умумий бозор» шаклида 1957 йилда Европа Иттифоқи Ҳамжамияти (ЕИҲ) тузилди. Унга дастлаб 6 мамлакат Франция, ГФР, Италия, Бельгия, Недирландия ва Люксембург қўшилган. Унга 1973 йилда Буюк Британия, Ирландия, Дания, 1981 йилда Греция, 1986 йилда Португалия ва Испания, 1994 йилда Австрия, Швеция ва Финландия қўшилиб жами 15 мамлакатни ташкил этди. 1992 йилдан ушбу ташкилот Европа Иттифоқи (ЕИ) номини олди. 2004 йилни октябридан Европа Иттифоқига Полша, Венгрия, Чехия, Словакия, Кипр, Мальта, Латвия, Литва, Эстония ва Словения қўшилган ва мамлакатларни сони 25 тага етди. Европада ушбу сиёсий ва интеграциявий иттифоқ доирасида 1970 йилларнинг охирида иқтисодий ва валютавий иттифоқ тузиш йўллари излана бошланди. Бу уринишлар асосан Европа Ҳамжамияти мамлакатлари иқтисодини қисман назорат қилиш ва тегишли валютани эмиссия қилишнинг амалга оширувчи марказий ташкилотини тузишга қаратилган эди ва 1979 йилни 13 мартида бир неча қийин кечган музокаралардан кейин Европа валюта тизими (ЕВТ) ташкил топди. Шунинг билан бирга ЕВТ ўз ичига барча Европа мамлакатлари валюталарини қамраб олмаган, ЕВТ да валютавий тебранишлар диапозони қисқарган бўлсада валюта курсларини даврий тузатишлари юз бериб турар эди. ЕВТни амал қилиши ташқи омиллар таъсири остида қийинлашар эди. ЕВТ га АҚШ долларининг таъсири катта эди, чунки 90 йилларда ҳам Европа Иттифоқи мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларнинг 60 фоизи Ақш долларида амалга оширилар эди. Шунинг учун ҳам Европа Иттифоқи доирасида ўз валютасига эга бўлиш ишлари давом эттирилди ва 1984 йилда ЕИ комиссиясининг раиси Ж.Делор томонидан Европани валютавий бирлаштириш бўйича режани тақдим этди. Бу режа қуйидагиларни ўз ичига олган: ЕИ баъзи мамлакатларининг йўналтирилган иқтисодий ва валютавий сиясатини юритиш; ЕИ Марказий банкини ташкил этиш; Миллий валюталарнинг ЕИ умумий валютаси билан алмаштириш; Делор режасида кўзда тутилган Европа валюта Иттифоқи аъзо мамлакатлари пул-кредит сиёсатини мувофиқлаштирувчи Европа Иттифоқи Марказий банки Германиянинг Франк-Фурт шаҳрида тузилиб 1999 йилни 1 январидан иш бошлади. ЕМБнинг дастлабки Президентлари бўлиб Голландиялик Вима Дейсенбер ва француз Жан Клод Триши ҳисобланади. Худди шу санадан, яъни 1999 йилни 1 январидан Европа Иттифоқи мамлакатлари ягона валютаси «Евро» нақд пулсиз ҳисоб-китобларда муомалага киритилди. Бунинг учун 1998 йилни 31 декабрида Евро зонасига кирадиган мамлакатлар миллий валюталарини еврога алмаштириш курслари белгиланди. Шу асосда дастлаб евро зонасига 11 Европа давлати – Австрия, Бельгия, Германия, Ирландия, Испания, Италия, Люксембург, Недирландия, Португалия, Финландия, Франция киритилди. Шу даврда Буюк Британия ва Швеция қатнашишдан бош тортган бўлса, Дания ҳуқуқий муоммолар туфайли, Греция эса талабга жавоб бермаганлиги учун «Евро зонасига» қўйилмади. Бу шу билан боғлиқки, Европа Иттифоқи давлатлари евро зонага киришлари учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: Охирги 2 йил давомида валюта курси ЕВТ томонидан ўрнатилаган чегарадан ошмаслиги; Давлат қарзи ЯИМ нинг 60 фоиздан ошмаслиги; Бюджет дифицити ЯИМ нинг 3 фоизидан ошиқ бўлмаслиги; Узоқ муддатли қарзлар бўйича фоиз ставкалари Европа Иттифоқидаги инфляция суръати кўрсаткичларидан 2 банддан юқори қилиб белгиланиши; Инфляция даражаси ЕИ ўртача даражасидан кўпи билан 1,5 фоизгача ошиқ бўлиши. 2007 йилда юқоридаги талаблар асосида тегишли иқтисодий ўсишга эга бўлган Кипр, Мальта ва Словения евро зонага кириши мумкин, 2009 йилдан Словакияни кириши кўзда тутилмоқда ва шунда евро зонага кирган мамлакатларнинг сони 15 тага етади. («Ўзбекистон овози» 2007 йил 12 июл) 2002 йилни 1 июлидан бошлаб дастлабки евро зонага кирган мамлакатларда миллий валюталар муомаладан чиқарилди ва умумий валюта «Евро» нақд пуллик муомалага киритилди. Дастлаб 12 млрд евро банкноти сифатида ва 7 млрд танга сифатида муомалага чиқарилди. Қоғоз пуллар 500,200,100,50,20,10,5 евро номиналида ва тангалар 2 ва 1 евро хамда 50,20,5,2,1 сент номиналида чиқарилган. Евро тарафдорларининг фикрича уни муомалага киритилиши ЕИ мамлакатлариучун фойдали ҳисобланади. Буни кейинги йилларда уни зонасини кенгайаётганлиги хамда уни жаҳоннинг мустақил валюталаридан бирига айланганлиги ҳам исботлайди. Download 47.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling