Халкаро валюта муносабатлари ва валюта курслари
Валюта курси, уларни турлари ва унга таъсир этувчи омиллар
Download 47.61 Kb.
|
ХАЛКАРО ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ ВА ВАЛЮТА КУРСЛАРИ
2. Валюта курси, уларни турлари ва унга таъсир этувчи омиллар
Миллий доирада амал қилувчи, қадр – қиймати шу мамлакат бойлиги билан таъминланган пул валюта дейилади. Бир мамлакатнинг валютаси иккинчи бир мамлакатнинг валютасига айрибошлаш уларни шу муддатга бўлган курси асосида амалга оширилади. Бошқача айтганда пулни пулга сотилиши валюта курси дейилади. Жумладан, 2008 йилни 1 январига АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси 1291 сўм 23 тийинни, Еврога нисбатан эса 1866 сўмни 21 тийинни ташкил этади. Валюталарнинг қуйидаги курслари мавжуд: Тижорат банклари учун марказий банк белгилаган расмий курс. Банкларни валюталарни сотиш ва сотиб олиш курслари Валютани биржа курси Тулов қобилияти паритети, инфляция ва бошқа баҳо индекслари асосида ҳисобланган реал курслар Валюта операцияси турлари бўйича белгиланган спот, фарвард ва бошқа курслар Валюталар савдоси асосида ҳисобланган кросс = курслар Юқоридаги валюталар курслари асосида ҳисобланган ўртача ойлик, чораклик ва йиллик курслар Норасмий валюта бозоридаги курс Халқаро миқёсда пулнинг қадр – қийматига қараб валюталар: Конвертирланган валюта – бошқа мамлакатлар валютасига эркин алмаштириладиган пул Конвертирланмаган валюта – бу ички конвертирланган бўлиб жаҳон бозорига чиқишга тусқинлик қилади. Республикамиз Президенти И.А.Каримов – 1994 йилни 1- июлидан Ўзбекистон Республикаси худудида тўла қийматли миллий валюта – ягона қонуний тулов воситаси бўлган сўмнинг муомилага киритилиши хақиқатдан ҳам инқилобий ходиса бўлди. Сўнгра сўмни ташқи валюта бозорида конвертациялаш зарур бўлади» - деган эди ва унга республикамиз 2003 йилни 15 октябридан 76 – мамлакат бўлиб эришди. Пулнинг конвертациясига эришиш ўзоқ жараён бўлиб, унга ҳар бир мамлакат ўз миллий иқтисодиётининг ривожланиш даражаси ва жаҳон молия ҳамжамияти билан ҳамкорликга тайёргарлик даражасига боғлиқ. Жумладан, Хитой ўз валютасининг конвертациясига иқтисодий ислоҳатларни иккинчи ун йиллиги охирида, Жанубий Корея 1988 йилда ислоҳатларни 30 йилидан кейин, Италия ислоҳатларни 25 йилдан кейин эришган. (журн. РДК 2001. №1. 9 стр). Конвертирлантирган валюта ишончли равишда экспорт – импорт операцияларини утказишнинг кафолатидир. Валюта курси қуйидаги омилларга боғлиқ: 1. Тулов балансининг ҳолати. Республикамиз тулов баланси 1989 йилда 125.1 млн. S, 2000 йилда 317,3, 2003 йилда 760,8, 2004 йилда 1 млн S, 2005 йилда 1317.5 млн S ижобий салдога эга 2006 йил режасига кўра у 1445 млн $ га етади. 2. Инфляция даражаси. Республикамизда 2005 йилда инфляция даражаси 7,8 фоизни, 2006 йилда 6,8 фоизни ташкил этди. Бу курсаткич 2005 йилда Россияда 10,9 фоиз, Украинада 10,3 фоизни ташкил этган. Мамалакатлар валюта курсларини таққослаганда уларни расмий курслар бўйича эмас, инфляция даражасини ҳисобга олинган ҳолдаги курслар бўйича таққослаш мақсадга мувофиқ. Жумладан, ўзбек сўмининг 1 АҚШ долларига нисбатан 2005 йилга расмий курс бўйича 1058 сўмни ташкил этган бўлса, шу санага инфляция даражасини ҳисобга олинган курс 383,41 тийинга ёки расмий курсга нисбатан 2,8 баробарга паст (БПК, 2005 йил 10-сон, 21-бет) Мамлакатлар ўртасидаги миграция даражаси. Сиёсий ва харбий ҳолат ва бошқалар Бошқа омиллар жумласига маҳсулотларга бўлган нарх даражасини киритиш мумкин, чунки бир мамлакат валютасини курси бошқа бир мамлакат валютасига нисбатан юқори бўлиши мумкин, аммо бозорлардаги баҳоларга нисбатан у деярли сезилмаслиги мумкин. Бу борада Республикамиз Президенти И.А.Каримов 1992 йил 2 июлдаги 12 чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашидаги нутқида -« Бизда жудаям арзончилик деб айтсак, хато бўлади. Аммо бозорларимиздаги нархни бошқа юртлар билан солиштирсак биздаги нарх уларни олдида ҳолва бўлиб қолади.»- деган эди. Download 47.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling