Халкаро валюта муносабатлари ва валюта курслари
Download 47.61 Kb.
|
ХАЛКАРО ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ ВА ВАЛЮТА КУРСЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- I. Товарлар экспорти 1. Товарлар импорти
- II. Капиталлар ва кредитлар харакати баланси.
- III. Мамлакат олтин ва валюта захираларидаги I ва II баланслар ўрнини тўлдирувчи ўзгаришлар.
Тўлов баланси
Тўлов баланси таркибида савдо баланси асосий ўринни эгаллайди, чунки у билан мамлакат ташқи иқтисодий ахволига баҳо берилади. Агар мамлакатнинг экспорти маълум даврда импортдан ортиқ бўлса, савдо баланси актив (мусбат сальдо), унинг акси пассив (манфий сальдо) бўлади. Бу албатта ташқи ва ички омилларга хам боғлиқ. Жумладан пахтанинг нархи дунё бозорида сезиларли даражада ортиб шу даражада барқарор турса, республикамиз экспортида (чунки уни ва бошкаларни салмоғи юқори) савдо балансини мусбатлиги таъминланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг савдо баланси 1999 йилда 125,1 млн $, 2000 йилда 317,3 млн $, 2001 йилда 33,5 млн $, 2002 йилда 276,4 млн $, 2003 йилда 760,8 млн $, 2004 йилда 1 млрд $, 2005 йилда 1.3 млрд $ ва 2006 йилда 1,5 млрд доллар миқдоридаги мусбат қолдиққа эга. 2007 йилда бу курсаткич 2,0 млрд $ ни ташкил этди. Тўлов балансидаги фактор хизматларига мамлакатнинг чет элга тадбиркорлик ёки ссуда капитали шаклидаги инвестициялардан тушумлар ва тўловлар киритилади. Нофактор хизматлар оқимига саёҳлик, транспортда йўловчилар ва юклар ташиш, суғурта, телекоммуникациялар учун тушум ва тўловлар киради. Хизматлар баланси муддатлари бўйича харакатини кўпинча “кўринмас операциялар” ҳам дейилади. Келажакда мамлакатимиздаги диний ва маданий ёдгорликларни ҳисобга олган ҳолда хизматлар баланси хам тўлов балансининг асосий бўлимларидан бири бўлиб қолади. Трансферт тўловлари – кам таъминланган ахоли гурухлари, ногирон, қария ва бошқаларга (ишсизларга) нафақа тўлаш бўйича тушум ва тўловлардир (Ё.Абдуллаев “Бозор иқтисодиёти асослари” Тошкент 1997 йил 309-бет) . Капиталлар ва кредитлар харакати баланси халкаро капитал ва кредит шаклида валюта маблағларининг келиши ва чиқиб кетишининг нисбатини акс эттиради. Капитални харакати тадбиркорлик ва ссуда инвестициялари шаклида юз бериши мумкин. У облигациялар, акциялар, бошқа қарз мажбуриятларини олиш-сотиш жараёнида амалга оширилади. Агар Ўзбекистоннинг давлат акциялари чет мамлакатлардаги инвесторлар томонидан сотиб олинса, чет эл капитали келган бўлади ва унинг акси. Бунда хам ушбу баланс манфий ва мусбат колдикга эга бўлади. Жорий операциялар баланси ва капиталлар харакати баланси умумий тақчиллигининг урнини тўлдирувчи муҳим таркибий қисм бўлиб тўлов балансининг “мамлакат олтин ва валюта захираларидаги ўзгаришлар” бўлими хисобланади. Агар тўлов балансининг актив сальдоси жорий операциялар балансининг манфий сальдосини копламаса, ёки аксинча жорий операциялар балансининг актив сальдоси капитал маблағлар харакати баланси манфий сальдосини копламаса ва нихоят мазкур балансларнинг иккаласи хам манфий соф қолдиққа эга бўлса, мамлакатда илгари жамғарилиб қўйилган валюта захиралари ташқи қарзни қоплаш учун ишончли манба бўлиб хизмат қилади. Download 47.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling