Халкаро валюта муносабатлари ва валюта курслари
Download 47.61 Kb.
|
ХАЛКАРО ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ ВА ВАЛЮТА КУРСЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Банк ўтказмаси
- Очиқ ҳисоб варақ
Аккредитив- бу банкнинг топширикнома бўйича ва импортчи хисобидан экспортчига, хужжатларда кузда тутилганига кура, хамда аккредитивни барча шартларига риоя этиб тўлов утказиш юзасидан пул мажбуриятидир. Бу шакл импортчига камрок фойдали, чунки, у аккредитив очиш харажатларини кутаради, бу иш учун инкассо операциясига кура купрок воситачилик суммаси олинади, бундан ташкари аккредитивга қўйилган маблағ шу муддатда муомиладан чиказиб куйилади.
Банк чеки – бу банкнинг хорижий банк корреспондентга маълум микдордаги пулни чек эгасига унинг шу банкда мавжуд булган корреспондентлик варакасидан тўлаш тўғрисидаги ёзма буйруғи ҳисобланади. Банк ўтказмаси – асосан бўнак беришда, кредитларни тўлашда қўлланилади. Унинг мохияти бир банк иккинчи банкдан маблағ олувчига шартномада кўзда тутилган суммани почта ёки телеграф оркали утказиб беришни топширади. Айни вактда вакил банклар кўрсатилади. Бу бўйича ҳисоб-китоб тез ва ишончли бўлишига карамай амалиётда кам фойдаланилади. Очиқ ҳисоб варақ – бу шакл хам амалиётда кам фойдаланиладиган шакллардан бири бўлиб, унда харидор номига товарни ва товар таксимлаш хужжатларини бевосита юборилади. Бунга хам хакни шартномада курсатилган муддатда тўлаш лозим. Кейинги йилларда халкаро хисоб-китобларда кредитнинг лизинг ва бошка шакллардан хам фойдаланилмокда. Халкаро хисоб-китобларни амалга оширишда халкаро банкларнинг хизмати катта. Улар ўзларининг тизимлари оркали халкаро хисоб-китобларни амалга оширади. Турли мамлакатларнинг йирик банклари ўзаро вакиллик муносабатларини ўрнатади, яъни улар бир-бирларида «Лоро» (махаллий банкда чет эл банки хисоб варағини очиш) ва «Ностро» (ушбу мамлакат худудидаги банкнинг чет эл банкида вакиллик хисоб варағини очиш) хисоб варакларини очади. Бу банклар халкаро молия тармоғини хосил килиб, вакил банклардаги улкан вакиллик хисоб вараклари тизими оркали исталган мамлакатда катта суммадаги пулларни осонгина ўтказади. Банклар тарихан савдогар ва саёхатчилар учун бир валютани иккинчисига алмаштириб бериш йўли билан халкаро савдо тараккиётига шароит яратиб берган. Тарихан банклар аввал ўз мамлакатларида, сўнгра унинг чегарасидан ташкарида бўлинмалари, ваколатхоналари, филиаллари, қўшма корхоналар, чет эл компаниялари оркали молия хизматларини кўрсатишган. Download 47.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling