Халкаро валюта муносабатлари ва валюта курслари


Download 47.61 Kb.
bet8/11
Sana23.04.2023
Hajmi47.61 Kb.
#1393272
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ХАЛКАРО ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ ВА ВАЛЮТА КУРСЛАРИ

Активлар жами

1738.5

3096.3

Хорижий инвесторлар олдида АҚШнинг мажбурияти

578.7

1786.2

Хорижий хукумат куйилмалари (асосан АҚШ қимматли қоғозларига)

180.4

322.1

Бошқа мажбуриятлар (асосан хусусий)

398.3

1464.1

Шу жумладан тўғри инвестициялар

108.7

328.9

Портфель инвестициялар

93.6

490.2

АҚШ нобанк корпорацияларининг мажбуриятлари (хорижий)

30.6

35.5

АҚШ банкларининг хорижий мажбуриятлари

165.4

609.5

Пассивлар жами

1353.4

4217.4

АҚШ халкаро инвестициялар баланси

140.9

-532.5


Жадвал маълумотларига кўра, АҚШ 80-90 йилларда кредитордан нетто қарздорга айланган. Кўпчилик ривожланаётган давлатлар ҳам нетто – қарздордир. Аммо “иссиқ пуллар” (бўлар бир мамлакатдан бошқасига осон ўтказиладиган, валюта курси ва фоиз ставкаси ўзгариши натижасида фойда олиш максадидаги маблағлар) оқими сабабли эмас, балки чет эл қарзлари ва заёмларига кўп мурожаат қилиш натижасидир. Бу шу гуруҳ давлатларда ташқи қарз муомиласининг чуқурлашувига олиб келди. 90-йиллар бошида шу давлатларнинг қарзида 1.5 трлн, долларни ташкил этди.
Халқаро ҳисоб-китоб баланслари ичида марказий ўринни тўлов баланси эгаллайди. У мамлакатнинг ташки иктисодий алокаларининг масштаби, таркиби ва хусусияти тўғрисида миқдор ва сифат тавсифини беради.
Тўлов баланси – аниқ бир вақт мобайнидаги чет элдан келган тушумлар ва чет элга килинган тўловлар миқдорининг нисбатидир.
Халқаро иқтисодий алоқалар натижасини баҳолаш ва кўламини хисоблашга уринишлар XIV аср охирига тўғри келди.
ХХ аср бошларида АҚШ ва Англияда тўлов балансини тузиш усуллари кенг ривож топди. 1923 йилда АҚШда 1922 йилги кўрсаткичлар натижалари бўйича тўлов балансини тузиш ва уни эълон қилишга ўриниш бўлган. 1943 йили Америка иқтисодчиси Х.Лэри АҚШнинг 1919-1939 йилги тўлов балансини тузди. Унинг асосида иккинчи жахон урушидан кейин тўлов баланси тузилди. 1946 йилдан бошлаб квартал ва йиллик тўлов баланслари ҳисоботлари АҚШ савдо вазирлиги журнали “Сервей оф каррент бизнес” да чоп этила бошланди.
1947-йил БМТ хужжати сифатида тўлов баланси схемаси яратилди. У ХВЖнинг тўлов балансини тузиш шакллари ва тамойилларини ишлаб чикишига асос бўлди.
Хозирги тўлов баланси даврли ва фурсатли бўлади. Даврли тўлов баланси аник бир вакт (йил, ой, чорак) оралиғида тушумлар ва тўловларнинг ўзгаришини ва давлатнинг ташки иктисодий фаолият сохасидаги узгаришлар ва иктисодий холати, ривожланишини ифодалайди. Фурсатли (аник бир муддатдаги) тўлов баланси статистик курсаткичларни чоп этиш шаклида эълон қилинмаса хам, маълум бир вактда бажарилиши лозим бўлган кунлик тулов ва тушумлар нисбатини ифодалайди.
Тўлов баланси ҳисоб-китоб балансидан қуйидагилар билан фарқ қилади:
- тўлов балансида мамлакатнинг валюта тушумлари ва тўловлари ўз ифодасини топади, ҳисоб балансида эса давлатнинг ташқи иқтисодий алоқалари бўйича тўлов ва мажбуриятлари ҳисобга олинади.
-тўлов балансида хисоб-китоб балансида ўз ифодасини топган ҳали «узилмаган» берилган ва олинган кредитлар хисобга олинмайди.
- тўлов баланси фақат реал тушум ва тўловларни ифодалайди, ҳисоб китоб баланси эса ҳали тўланмаган қарз ва мажбуриятларни ҳам ўз ичига олади.
- тўлов ва ҳисоб-китоб балансларининг охирги сальдолари актив ва пассив бўлиши моҳияти жиҳатидан мос келмайди ва қарама қаршидир. Чунки кредитор давлатларнинг ҳисоб-китоб баланслари асосан актив, тўлов баланслари эса пассив (АҚШ, Германия, Япония ва бошқалар) бўлиши мумкин. Қарздор мамлакатларда эса пассив ҳисоб-китоб баланси сальдоси баъзи вактларда актив тўлов баланси сальдосига тўғри келади.
- тўлов баланси фақат тўланган экспорт ва импорт операцияларини ўз ичига олади, ҳисоб-китоб баланси эса тўланмаган, кредитга берилган товар айланишини хам ўз ичига олади.
Шундай қилиб, тўлов ва хисоб – китоб баланслари орасидаги фарқ халқаро кредит муносабатларининг ривожланиши билан аникланади.
Тўлов баланси қуйидаги қисм ва бўлимларга эга:



Download 47.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling