Халєаро іуєуєда жавобгарлик


У халқаро ҳуқуққа зид равишда йўқ қилинган ёки зарар етказилган мулк, бино, транспорт воситаси, санъат асарлари, хусусий мулк ва шу кабиларни алмаштириш ёки ўрнини қоплашдан иборат


Download 171.98 Kb.
bet5/5
Sana29.04.2023
Hajmi171.98 Kb.
#1399942
1   2   3   4   5
Bog'liq
M7dby4I8ZF

У халқаро ҳуқуққа зид равишда йўқ қилинган ёки зарар етказилган мулк, бино, транспорт воситаси, санъат асарлари, хусусий мулк ва шу кабиларни алмаштириш ёки ўрнини қоплашдан иборат.

Сиёсий жавобгарлик (1)

  • Реторсия деб бир давлат томонидан бошқа бир давлатга нисбатан унинг манфаатларига зиён етказгани учун халқаро ҳуқуққа мос мажбурлов чораларини қўллашга айтилади.
  • Реторсия ўзга давлатнинг муайян нодўстона ҳаракатларига қарши бузилган ҳуқуқларни тиклашга йўналтирилган аниқ бир давлатнинг жавоби бўлиши ҳам мумкин.
  • Реторсияга нодўстона актни содир этган давлатдан элчини чақириб олиш, мамлакатга киришни тақиқлаш ёки делегатлар ташрифини бекор қилиш кабилар киради.

СИЁСИЙ ЖАВОБГАРЛИК (2)

  • Сатисфакция (қониқиш) - бу ҳуқуқбузар давлат томонидан жабрланувчи давлатга унинг шаъни ва ғурурига етказган зарари учун қониқиш ҳосил қилдиришдир.
  • Сатисфакция расмий тарзда афсусланиш ёки таъзия билдириш; кечирим сўраш; тегишли тантанали вазиятда жабрланувчи давлат байроғига иззат-ҳурмат кўрсатиш ёки унинг мадҳиясини ижро этиш
  • Ресторация ҳуқуқбузар давлат томонидан бирор-бир моддий объектнинг аввалги ҳолатининг тикланишини назарда тутади (масалан, унинг айби билан ифлосланган сувнинг аввалги сифатини тиклаш каби).

Халқаро ташкилотларнинг жавобгарлиги

  • Халқаро ташкилотлар жавобгарлиги уларнинг ҳуқуқий субъектлигига асосланади ва бевосита ундан келиб чиқади.
  • Халқаро ташкилотлар жавобгарлиги кўлами ва чегаралари улардаги ҳуқуқий субъектлик қобилиятининг кўлами ва унинг табиатига боғлиқ.
  • Ҳозирги кунда қатор шартномаларда халқаро ташкилотларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги ҳолатлар ўз ифодасини топган.

Жисмоний шахсларнинг халқаро жиноий жавобгарлиги

  • Халқаро жиноят содир этган жисмоний шахслар шу жиноятлари учун бериладиган жазони назарда тутувчи амалдаги халқаро битимларга мувофиқ халқаро жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.
  • Жисмоний шахсларнинг жиноий жавобгарлиги халқаро характерга эга бўлган жиноятларга (қароқчилик, пул белгиларини қалбакилаштириш, самолётларни олиб қочиш ва бошқ.) нисбатан ҳам жорий этилади.
  • Мансабдор шахслар ёки органларнинг бундай жиноятлардаги иштироки оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади.
  • Нюрнберг Халқаро ҳарбий трибунали Низомида ва мазкур трибуналнинг ҳукмида баён қилинган халқаро ҳуқуқ принциплари БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1946 йил 11 декабрдаги Резолюция билан тасдиқланган ҳамда тинчлик ва инсониятга қарши жиноятлар Кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилган.
  • Халқаро жиноят содир этган жисмоний шахсларни жазолаш ҳуқуқи ва мажбурияти одатда жиноят қайси давлат ҳудудида содир этилган бўлса, ўша давлатга тегишли бўлади.

  • Ҳозирги кунда жиддий халқаро ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун жавобгар шахсларни таъқиб қилувчи икки турдаги халқаро жиноий суд фаолият кўрсатмоқда.
  • Булар 1993-1994 йилларда ташкил этилган собиқ Югославия ва Руанда учун халқаро трибуналлардир.
  • Бундан ташқари, 1998 йилда Италия (Рим)да Халқаро жиноят суди Статути қабул қилинган бўлиб, у 2002 йилнинг июлида 62 давлат томонидан ратификация қилингач кучга кирди.

Эътиборингиз учун раҳмат!

  • odiljon.sulaymanov@gmail.com

Download 171.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling