Мавзу № 9 Халқаро оммавий ҳуқуқда жавобгарлик, юрисдикция ва иммунитетлар РЕЖА
1. Халқаро-ҳуқуқий жавобгарлик тушунчаси
2. Халқаро ҳуқуқ субъектларининг халқаро-ҳуқуқий жавобгарлигининг асослари
3. Давлатларнинг халқаро-ҳуқуқий жавобгарлиги турлари ва шакллари
4. Халқаро ташкилотларнинг жавобгарлиги
5. Жисмоний шахсларнинг халқаро жиноий жавобгарлиги
АТАМА ВА ИБОРАЛАР - 1.Санкция
- 2.Реторсия
- 3.Сатисфакция
4.Реституция 5.Субституция 6.Компенсация 7. Делинквент - Халқаро-ҳуқуқий жавобгарлик - бу халқаро ҳуқуқ нормаларини ва ўз халқаро мажбуриятларини бузган халқаро ҳуқуқ субъекти учун келиб чиқадиган юридик оқибатдир.
- Мазкур нормалар ва келтирилган зарарни қоплашни таъминлашнинг юридик воситаларидан биридир.
Ҳуқуқбузарликнинг табиати ва хавфлилик даражасига боғлиқ бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: - а) агрессия, геноцид, ирқий камситиш, мустамлака мамлакатлар ва халқларга мустақиллик беришдан бош тортиш, уруш қонунлари ва одатларини бузганлик учун жавобгарлик;
- б) ҳуқуқбузар давлатнинг халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектларига, алоҳида ҳолатларда уларнинг юридик ва жисмоний шахсларига етказган зарарини қоплаш жавобгарлиги;
- в) халқаро ҳуқуққа асосан ҳуқуқбузар давлатга нисбатан унинг ҳуқуқбузарлигига жавобан БМТ қўшинларини ишга солишгача бўлган мажбурлов чораларини қўллаш (масалан, БМТ Уставининг 42-моддаси бўйича) ва бошқалар.
Деликт - Ҳуқуқбузарлик (деликт) халқаро ҳуқуқда халқаро ҳуқуқ субъектининг амалдаги халқаро мажбуриятларини бузганлиги англатади.
- Қилмиш эса ҳуқуқий низария ва амалиётда ҳуқуққа ҳилоф ҳаракат ва ҳаракатсизлик тушунилади.
Делинквент (ҳуқуқбузар) - Халқаро ҳуқуқ бузувчини ҳуқуқбузарликнинг тури ва оғирлигидан қатъий назар делинквент деб аталади.
- Масалан, деликт ёҳуд халқаро жиноят содир этган давлат делинквент деб аталади, лекин жиноятчи давлат деб аталмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |