Халєаро іуєуєда жавобгарлик


Халқаро ҳуқуқда мажбур қилиш чораларини уларни қабул қилувчи субъектларга қараб икки гуруҳга ажратиш мумкин


Download 171.98 Kb.
bet4/5
Sana29.04.2023
Hajmi171.98 Kb.
#1399942
1   2   3   4   5
Bog'liq
M7dby4I8ZF

Халқаро ҳуқуқда мажбур қилиш чораларини уларни қабул қилувчи субъектларга қараб икки гуруҳга ажратиш мумкин:

  • биринчи гуруҳ: санкциялар — фақат халқаро ташкилотлар қўллайдиган мажбур қилиш чоралари;
  • иккинчи гуруҳ: қарши чоралар — давлат қўллайдиган чоралар ҳисобланади.
  • БМТ санкциялар қўллаш борасида кенг миқёсли ваколатларга эга ташкилотдир.
  • У иқтисодий муносабатлар, темир йўл, денгиз ва ҳаво йўллари, почта, телеграф, радио ёки бошқа воситалар орқали алоқаларни тўхтатиб қўйиш, дипломатик муносабатларни узиш, шунингдек ҳарбий чоралар каби санкцияларни қўллаш ҳуқуқига эга.
  • Бу чораларнинг барчасини фақат БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарори асосидагина ва фақат тинчлик хавф остида қолган ёки агрессия акти содир бўлган ҳоллардагина давлатларнинг қўллаши мажбурий аҳамият касб этиши мумкин.
  • Қарши чораларни алоҳида давлатлар халқаро ҳуқуқ доирасида, унинг императив нормаларини ҳисобга олган ҳолда қўллайди.
  • Унинг асосий шарти қуролли кучларни қўллашга йўл қўймасликдан иборатдир.
  • Бундан ташқари, қарши чоралар инсон ҳуқуқларини, алоҳида халқаро-ҳуқуқий ҳимояда бўлган шахслар, масалан, дипломатларнинг дахлсизлигини бузмаслиги керак.
  • Сиёсий жавобгарлик турларига халқаро ташкилотга аъзолигидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва имтиёзларини тўхтатиб қўйиш (овоз бериш, асосий органларда вакилга эга бўлиш, ёрдам ва хизматдан фойдаланиш ҳуқуқларидан маҳрум килиш) ва сўнгги чора сифатида - ташкилотга аъзоликдан чиқариш кабилар киради.

Давлатларнинг халқаро-ҳуқуқий жавобгарлиги шакллари

Сиёсий:

  • санкция,
  • реторсия,
  • репрессалия,
  • сатисфакция,
  • ресторация

Моддий:
- репарация,
- Реституция
- субституция

Моддий жавобгарлик

  • Репарация - бу моддий зарарни пул ифодасида, товар ва хизмат кўринишларида қоплашдир. Репарацияларнинг ҳажми ва тури одатда халқаро шартномалар асосида белгиланади.
  • Репарация суммаси одатда уруш туфайли етказилган зарар ҳажмидан анча кам бўлади. 1945 йилги Ялта конференциясининг қарорига кўра Германиядан олинадиган репарация 20 млрд. долларни ташкил этган.
  • Реституция - бу урушаётган давлат томонидан халқаро ҳуқуққа зид равишда тортиб олинган ва рақиб ҳудудидан олиб чиқиб кетилган мулкни ўз аслида қайтариш.
  • Субституция - реституциянинг бир кўринишидир.

  • Download 171.98 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling