- Жисмоний шахслар – халқаро характердаги жиноятлар субъектлари турли давлатларнинг миллий жиноят судлари томонидан судланишлари мумкин.
- “Жиноятни топшир, ёҳуд жазола (aut dedere, aut punier) принципларига риоя қилиб, халқаро жиноий юрисдикциядаги миллий ёки халқаро жиноий суд инстанциялари асосий ва қўшимча шартномавий асосда судланишлари мумкин.
Давлатларнинг халқаро жиноятларининг алоҳида турлари квалификацияси кўплаб локал ва универсал характердаги халқаро ҳужжатларда ўз ифодасини топган. - Давлатларнинг халқаро жиноятларининг алоҳида турлари квалификацияси кўплаб локал ва универсал характердаги халқаро ҳужжатларда ўз ифодасини топган.
- Улар 2 гурухга бўлинади:
- 1. Инсонийликка қарши қаратилган жиддий, систематик, инсон ҳуқуқларининг оммавий бузилиши (ҳам тинчлик ва уруш даврида).
- 2. Инсониятнинг тинчлик ва хавфсизлигига қарши қаратилган жиноятлар.
Халқаро ҳуқуқ субъектларининг халқаро-ҳуқуқий жавобгарлиги асослари - Халқаро ҳуқуқ субъектининг халқаро-ҳуқуқий жавобгарлиги пайдо бўлишига у томонидан халқаро-ҳуқуқий ҳуқуқбузарлик содир этилиши асос бўлади.
- Халқаро ҳуқуқбузарлик - бу халқаро ҳуқуқ субъектининг халқаро ҳуқуқ нормалари ва ўзининг халқаро мажбуриятларини бузувчи ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъекти ёки субъектлари гуруҳига ёхуд бутун халқаро ҳамжамиятга моддий ва номоддий зарар етказувчи ҳаракати ёки ҳаракатсизлигидир.
Сиёсий жавобгарлик учун одатда ҳуқуқбузар давлатга нисбатан мажбурлов чоралари қўлланади ва моддий жавобгарлик билан уйғунлашиб кетади. Моддий - Моддий (иқтисодий) жавобгарлик давлат томонидан моддий зарар етказишга олиб келувчи халқаро мажбуриятнинг бузилиши билан вужудга келади.
- Бу ҳуқуқбузар давлатга нисбатан кўриладиган чоралардир. Улар халқаро ташкилотлар (универсал ва минтақавий), бир гуруҳ давлатлар ёки алоҳида давлат томонидан қўлланиши мумкин. Санкцияларнинг ҳажми ва турлари жиноятнинг оғирлиги даражасига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |