Хамидов халқаро маркетинг
Ekspertlar va mutaxassislar guruhi
Download 0.86 Mb.
|
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот
- Маркетинг Тадқиқотлари ва таҳлили
- Сегментация, Харидорлар таҳлили, Рақобатчилар, Сотув ҳажми
- Бизнес қарорлари
- Мавзуга доир назорат саволлар
- Мустақил топшириқ: Маркетинг тадқиқотлари: ТЕСЛА компанияси. ТЕСЛА, Инc
Ekspertlar va
mutaxassislar guruhi Бирламчи ахборотлар мажмуи билан ишлаш Т
Сегментация, Харидорлар таҳлили, Рақобатчилар, Сотув ҳажми,
расм. Маркетинг тадқиқотлари ва таҳлили жараёни22. Мавзу бўйича қисқача хулосалар Маркетинг шароитини ва бозорни текшириш иқтисодий, демографик, ижтимоий, табиий, сиёсий ва бошқа шарт-шароитларни тахлил ва башоратни тахмин қилади. Хозирги кунда деярли ҳамма йирик фирмалар хусусий конюнктура хизматларига эгадирлар, улар ўзининг фаолият доирасида жаҳон ва миллий масштабда конюнктурани ривожланишини кузатисҳади. Иқтисодий конюнктура бу омиллар ва қайта ишлаш шароитларининг ривожланиши ва ўзаро алоқадорликда талаб, таклиф, нарх омиллари асосида бозордаги бир кўринишдир. Бу кўрсатилган аниқлик ўз ичида конюнктура тушунчасининг барча амалий сифатларини ўзида муж ассамлаштиради. Умумий кўринишда экспортнинг турли хил ташкилий шаклларини танлашни қуйидаги шартлар билан ифодалаш мумкин: бозор шартлари - эркинлаштирилган ва марказлашмаган иқтисодиёт шароитларида фаолият кўрсатувчи илғор ёки қолоқ савдо тузилмасига эга бўлган очиқ ёки ёпиқ бозор; товар билан боғлиқ шартлар - фирма маҳсулоти ёки оддий товар, техник хизмат кўрсатиш билан ёки усиз, осон ва қийин экспорт қилинадиган; корхона фаолияти билан боғлиқ шартлар - чекланган ёки кенгайтирилган мақсадлар, халқаро бозор шароитларида ишлаш тажрибасининг бор ёки йўқлиги, ривожланган ёки яхши ривожланмаган ресурслар салоҳияти (молия, кадрлар таркиби, ишлаб чиқариш қувватлари ва ҳоказо). Таянч иборалар: Маркетинг тадқиқотлари, тадиқоқт усуллари, маркетинг қарорлари, бизнес қарорлари, қарор қабул қилиш методлари, тадқиқот методлари, маркетинг микс элементлари, халқаро маркетинг қарорлари. Мавзуга доир назорат саволлар Маркетингда тадқиқотлар олиб бориш ҳақида тушунча беринг. Халқаро маркетингда тадқиқотлар олиб бориш назариясини тушунтиринг. Тадқиқот усуллари, методлар ва воситалари ҳақида маълумот келтиринг. Тадқиқот ўтказишда замонавий, технологик, иннобвацион воситалардан ва методлардан фойдаланиш. Таҳлилий ёндашув ва бозорни ўрганишнинг аҳамияти ва мураккаблигини тушунтиринг. Маркетинг қарорлари, турларини келтиринг. Бизнес қарорларида маркетинг қарорларининг аҳамиятини тушунтиринг. Қарор қабул қилишда асосий омиллар нималар ҳисобланади. Мустақил топшириқ: Маркетинг тадқиқотлари: ТЕСЛА компанияси. ТЕСЛА, Инc компанияси АҚШнинг нисбатан ёш аммо энг тез ривожланаётган компаниялараидан бири ҳисобланади. 2003 йилда Калифорнияда ташкил қилинган компания бугунги кунга келиб жами 24,5 миллиард АҚШ долалрига тенг даромад, соф фойдаси эса 870 млн долларга (2019) етди. Тесла компанияси инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва янги ихтироларга инвестиция қилиш бўйича етакчи ҳисобланади. Жумладан, энг янги қуёш энергияси учун панеллар, электр автомобиллари, электр автомобиллари учун эҳтиёт қисмлари, батарейкалар ишлаб чиқариши билан машҳур. Компаниянинг муваффақиятга эришишида аксарият экспертлар, илм-фан, инновацияга қилинаётган инвестиция даражаси ва бошқарувдаги Э.Муск томонидан илгари суриладиган кучли амбицияларни мисол келтиришади. Бундан ташқари компаниянинг ташқи бозорларга кириб бориши, янги товарлар яратишга интилиши, технологик ва инновацион ишланмалар орқали маркетинг стартегиясини илгари суриши муваффақиятнинг муҳим сабабларидан ҳисобланади. Тесла компаниясининг ташқи бозорлар учун мавжуд маркетинг стратегияси ва тадқиқотларини ўрганинг ва шунга бағишланган маркетинг ҳисоботини ишлаб чиқинг. Ҳисобот таҳлилий ва аналитик ёндашув асосида қилиниши лозим Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling