Хамидов халқаро маркетинг
С Биринчиси ички ҳиссоботлар ва тадқиқотлар учун; С
Download 0.86 Mb.
|
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу бўйича қисқача хулосалар
С Биринчиси ички ҳиссоботлар ва тадқиқотлар учун;
С Иккинчиси ташқи ҳисбот ва тадқиқотлар учун. Фойдаланишига кўра ахборотлар таснифи: Товарлар ҳақида ахборотлар; Ишлаб чиқариш жараёни ҳақидаги ахборотлар; Рақбоат муҳити ҳақидаги ахборотлар; Сотув бўйича ахборот; Истеъмолчилар қатлами бўйича ахборот; Бозор сегментлари бўйича ахборотлар; Маркетинг муҳит ҳақидаги ахборотлар; Инновацион ва технологик ўзгаришлар ҳақида маълумотлар; Ҳуқуқий қонун-қоидалар борасидаги маълумотлар; Рақобатчи товар ва хизматлар таснифи бўйича ахборотлар. Кўп ҳолларда тадқиқотлар танлаб олиш ёрдамида амалга оширилади. Танлаб олиш режасини тузиш жараёни учта вазифани кетма-кетликда эчишдан иборат: Тадқиқот обектини аниқлаш Танлаб олиш тузилмасини аниқлаш • Танлаб олиш ҳажмини аниқлаш Қоидага кўра, тадқиқот обекти кузатув обектлари йиғиндисидан иборат бўлиб, бу қаторга истеъмолчилар, компания ходимлари, воситачилар ва шу кабиларни киритиш мумкин. Умумий тадқиқотлар - тадқиқот ва танлаб олиш ёрдамидаги тадқиқот турларига тақсимланади. Одатда, умумий тадқиқотни амалга оширишнинг имкони доим ҳам бўлавермайди. Бунга бир қатор сабабларни кўрсатиш мумкин: С айрим элементлар билан алоқа ўрнатиш имкониятининг йўқ- лиги; С умумий тадқиқот ўтказиш учун сарфланувчи харажаларнинг жуда катталиги ва ўзини оқламаслиги; С тадқиқот ўтказиш учун ажратилган муддатнинг жуда қисқалиги; С Танлаб олиш струкутрасига икки хил ёндашув - эҳтимолли ва детерминацияланган ёндашув мавжуд. расм. Ахборотлар ва ахборот тизими ҳаракати Ахборот йиғиш, саралаш, тақдим қилиш Маркетинг ахборот тизимининг таркибий қисмлари бўлган бу тизимларни батафсил кўриб чиқиш, улар билан ишлашнинг дастлабки босқичидир. Ахборотлар асосан икки турдаги ҳисоботлар асосида шаклланади. Ички ҳисобот тизими. Ҳар бир фирманинг жорий сотув кўрсаткичлари, харажатлар миқдори, моддий заҳиралар миқдори, нақд пул ҳаракати, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги мадумотлар акс эттирилувчи ички ҳисоботи мавжуд. Компютерлардан фойдаланиш фирмаларга барча бўлинмаларни ахборот хизмати билан таъминлаш мумкин бўлган ажойиб ички ҳисобот тизимларини яратиш имконини берди. Тўпланган маълумотлар маркали товарлар бўйича бошқарувчиларга рекламага ажратилувчи маблағлар ҳажми, реклама бюджети ҳажми ва рақобатчиларнинг стратегик кўрсатмалари, рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида рекламанинг нисбий самарадорлиги тўғрисида қарор қабул қилишни энгиллаштиради. Ташқи маркетинг ахборотини тўплаш тизими. Ташқи жорий маркетинг ахборотини тўплаш тизими раҳбариятни энг сўнгги ҳодисалар билан таништиришни таъминлайди. Бу раҳбариятнинг тижорат муҳитида рўй бераётган ҳодисалар тўғрисидаги кундалик маълумотлар олиш усуллари ва манбалари тўпламидир. Раҳбарлар ташқи жорий маркетинг ахборотини китоб, газета ва махсус нашр этилган қўлланмаларни ўқиш, мижозлар, таъминотчилар, дистрибютерлар ва фирма ходими бўлмаган бошқа шахслар, шунингдек, фирманинг бошқарув ходимлари ва ишчилари билан суҳбатлашиш орқали тўплайдилар. Ташкилотчилик яхши йўлга қўйилган фирмаларда тўпланаётган ташқи жорий ахборот ҳажмини ошириш ва сифатини яхшилаш учун қўшимча чора-тадбирлар кўрилади. Биринчидан, улар ўз сотувчиларини ўқитадилар ҳамда рўй бераётган ҳодисаларни қайд этиш ва улар ҳақида хабар беришларини рағбатлантирадилар. Чунки савдо агентлари фирманинг «кўз ва қулоқлари» ҳисобланади. Улар бошқа ҳеч қандай усуллар ёрдамида тўплаш имкони бўлмаган маълумотларни йиғишда жуда қулай имкониятга эгалар. Маркетингда ички миллий бозорни ўрганиш билан бир хил омиллар билан белгиланади. Бироқ, ушбу тадқиқотлар ўзларининг доираларида анча кенг ва анча қиммат, айниқса дастлабки маълумотларни йиғишда. Бундан ташқари, маркетинг тадқиқотлари технологиялари маълум бир мамлакатга қараб фарқланади: ривожланаётган мамлакатларда улар АҚШ, Япония, Канада, Ғарбий Европа мамлакатлари ва бошқалар каби ривожланган давлатлар даражасидан сезиларли даражада яхшир ривожланганлигини кўриш мумкин. Статистик маълумотлар қайта ишлашни бошлаши билан эскириши мумкин ва ишончсиз бўлиши мумкин. Мавзу бўйича қисқача хулосалар Халқаро маркетинг тадқиқотлари - бу ташқи бозордаги баъзи муаммоларни ўрганиш ва унинг самарали ечимини таъминлаш бўйича тавсиялар асосида ишлаб чиқиш. Жаҳон бозорини ўрганиш унинг хусусиятларини белгилайдиган хусуси- ятлар ва маълумотлар тўпламини ўрганишни ўз ичига олади. Маҳсулотга глобал ёки ташқи бозор талабларини ўрганиш. (унинг истеъмол хусусиятларига, тегишли хизматлар тўпламига). Шу билан бирга, Россия сотувчиси ва ишлаб чиқарувчиси учун товарлар харидорлари ва истеъмолчилари томонидан ушбу талаблар унинг рақобатдошлигининг таркибий қисмлари сифатида намоён бўлади. Талабнинг ҳажми, табиати ва эгилувчанлигини ўрганиш. Айнан шу кўрсаткичлар маркетинг маҳсулотларини сотиш имкониятларини, сотиш бўйича чоралар ва товарларни маркетинг тадбирларини муваффақиятли илгари суриш учун зарур бўлган хусусиятлар. Жаҳон нархлари ва тенденциялари даражасини аниқлаш ва таҳлил қилиш имкони мавжуд. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling