Хамидов халқаро маркетинг
Download 0.86 Mb.
|
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таққослаш элементи
- Глобал маркетинг босқичи
- Товар ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш
- Товарнинг янги муҳитга мослашуви
- Бозорни сегментларга ажратиш
- Бозорни ўрганишдаги асосий омиллар таҳлили
Бешинчи босқич - глобал маркетинг - компания дунёни ягона бозор, шу жумладан миллий бозор сифатида кўриб чиқади. Компания глобал стандартлаштиришдан фойдаланган ҳолда даромадларни кўпайтириш учун кўплаб мамлакатларнинг умумий бозор эҳтиёжларини акс эттирадиган стратегияни ишлаб чиқишни бошлайди.
жадвал. Компанияларнинг турли макетинг муҳитини таққослаш16.
Бозорни ўрганишдаги асосий омиллар таҳлили Халқаро Бозорда маркетинг муҳитини ўрганиш, маркетинг тадқиқотларини бошлашдан аввал ўтказиладиган муҳим тадбирлардан ҳисобланади. Бозордаги мавжуд маркетинг муҳитини ўрганиш орқали, компаниялар ўзлари учун стратегиялар, дастурлар ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда муҳим маълумотлар сифатида фойдаланади. Маркетинг муҳитида , шубҳасиз бозорга кириш ва унда фаолият юритишга таъсир қилувчи бир қанча омилларни инобатга олиш лозим бўлади. Ушбу омилларни қисқа шаклада қуйидагича келтириш мумкин: Бозор ҳажми, кўлами, ички хусусиятлари; Бозордаги рақобат муҳити, бозор иштирокчилари; Бозорга киришдаги тартиб қоидалар, мавжуд механизмлар; Мавжуд техник, инновацион, технологик ва сифат даражаси бўйича талаблар; Истеъмолчилар хатти-ҳаракати ва эҳтиёжлар диверсификацияси Савдо ва хизмат кўрсатиш тизимлари даражаси. Халқаро бозорда корхонанинг маркетинг фаолияти марказида қуйидаги вазифаларни ҳал қилишга имкон берувчи бошқарув қарорларини тайёрлаш ва қабул қилиш туради: Халқаро бозорга чиқиш керакми? Бунда қандай мақсадларни белгилаш лозим? Корхона олдида қандай истиқболлар очилиши ва қандай хавф-хатарлар юзага келиши мумкин? Мамлакатнинг қайси бозорига чиқиш лозим? Бу бозорда истеъмолчиларга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни таклиф қилиш лозимми ёки янги товарларними? Танланган бозорга қандай кириб бориш, истеъмолчилами қандай топиш ва уларга ўз маҳсулотини қай тариқа таклиф қилиш керак? Бозорга импортчи ёки экспортчи сифатида мустақил чиқиш керакми ёки бошқа тажрибали ҳамкор билан биргаликдами? Танланган бозорга тайёр маҳсулот етказиш керакми ёки ярим тайёр маҳсулотларми? Танланган бозорда қўйилган мақсадларга эришиш учун қандай маркетинг чора-тадбирлари мажмуаси дастурини ишлаб чиқиш зарур? Бошқача қилиб айтганда, халқаро бозорга чиқишдан аввал корхона ўзининг халқаро маркетинг консепсиясининг ҳеч бўлмаса умумий қоидаларини ишлаб чиқиши лозим. Халқаро маркетинг муҳитига таъсир этувчи омилларни умумий гуруҳ шаклида қуйидагича ифодалаш мумкин: Сиёсий; Иқтисодий; Ҳуқуқий; Ижтимоий-маданий. Ушбу асосий омиллар гуруҳларига қўшимча равишда қуйидаги омилларни киритиш мумкин: илмий-техник; демографик; табиий; географик. Иккита асосий умумий омиллар гуруҳига тўхталиб ўтамиз, булар сиёсий ва иқтисодий омиллар гуруҳи. Компания мавжуд сиёсий муҳит билан, шунингдек, халқаро сиёсий муҳитни инобатга олган ҳолда хулосалар қилиши керак. Сиёсий вазият фирманинг маълум бир мамлакатда фаолият олиб бориши учун қулай ёки маъқул бўлмаслиги мумкин. Бу кўп жиҳатдан қуйидаги омилларнинг намоён бўлиш даражасига боғлиқ бўлади: С Сиёсий барқарорлик. Сиёсий барқарорлик бу сиёсий тузумнинг барқарорлиги (давлат ҳокимияти томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий йўналиш барқарорлиги). Сиёсий барқарорлик даражаси қанчалик юқори бўлса, компаниянинг ташқи бозордаги хавфи камаяди. Бу эса компанияга ташқи бозорларда (экспорт, қўшма ёки хусусий корхоналар, тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари) мавжудлигини диверсификация қилиш учун асос беради; Иқтисодий муҳитни бир қанча гуруҳ омиллари билан тавсифлаш мумкин. 1-гуруҳ - иқтисодий ривожланиш даражасини тавсифловчи омиллар. Муайян мамлакат ривожланишининг асосий умумий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат: Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling