Хамидов халқаро маркетинг
расм. Халқаро маркетинг муҳитида маркетинг жараёнининг содир бўлиши18. Мавзу бўйича хулосалар
Download 0.86 Mb.
|
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- Мавзу юзасидан назоарт саволлари
расм. Халқаро маркетинг муҳитида маркетинг жараёнининг
содир бўлиши18. Мавзу бўйича хулосалар Халқаро бозорда бизнес алоқалар моддий, молиявий ва интелект бойликларининг мамлакатлар ўртасида алмашинишининг турли йўналишлари, шакллари ва воситаларини ифодаловчи яхлит тизимдир. Ўзбекистоннинг мустакқлликка эришиши ва бозор муносабатларига ўтиши жараёни, Ўзбекистон геосиёсий ҳолатининг тубдан ўзгариши, босқичма-босқич иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши мамлакат тараққиётида ташқи иқтисодий алоқаларнинг ролини анча кўтарди. Ўзбекистон учун, нафақат, узоқ, балки яқин қўшни мамла- катлар билан ҳам хўжалик ва савдо алоқалари ташқи иқтисодий алоқаларга айланди. Шу муносабат билан миллий иқтисодиётни ривожлантиришда ташқи иқтисодий омилнинг аҳамияти кескин ошди. Айни вақтда ҳам айрим хўжалик субектларининг, ҳам давлатнинг умуман ташқи иқтисодий фаолиятининг моҳияти сон ва сифат жиҳатидан тубдан ўзгарди. Ташқи иқтисодий омилнинг кучайиши амалга оширилаётган бозор иқтисодиёти жараёнларининг, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиёти, ички бозорнинг ташқи бозор билан ҳамкорлигининг шаклланаётган бутунлай янги асослари талабларидан келиб чиқади. Таянч иборалар: маркетинг муҳити, халқаро бозор муҳити, муҳитни баҳолаш, бозор иштирокчилари, истеъмолчилар хоҳишлари, истеъмолчилар иштироки, брэндинг, маркетинг стратегияси Мавзу юзасидан назоарт саволлари: Халқаро маркетинг муҳити ҳақида тушунча беринг. Халқаро бозорда маркетинг муҳити таҳлилини тушунтиринг. Бозор муҳитида компаниялар фаолияти қандай амалга оширилади? Маркетинг муҳитини аниқлаш ва таҳлил қилиш усулларини келтиринг. Нима учун маркетинг муҳитини тадқиқ этиҳ муҳим ҳисобланади? Маркетинг муҳитига таъсир этувчи омилларни келтиринг. Халқаро бозор муҳитининг ўзгариши тенденсияларини баҳоланг. БОБ. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМИ Халқаро маркетингда ахборотлар ва ахборотлар билан ишлаш Халқаро Маркетингда ахборотлар энг муҳим инструментлар ва воситалар ҳисобланади. Ахборотга эга бўлмай туриб, бугунги кунда қарорлар қабул қилиш, бозорларгаа кириб бориш имконсиз ҳисобланади. Чунки бугунги бозорлар структуралари, ўзгарувчанлиги мураккаб ҳисобланиб, улар ҳақида ахборотлар асосидаги тадқиқотлар билан хулоса қилиниши лозим боълади. Маҳаллий даражадаги маркетингдан умуммиллий миқёсдаги маркетингга ўтиш давомида фирмалар доимий равишда бозор ҳудудини кенгайтириб боради, унинг бошқарувчилари эса ҳамма мижозларини ҳам шахсан таний олмай қоладилар. Натижада хақларо маркетинг ахборотини тўплашнинг бошқа йўлларини излаб топиш талаб қилинади. Харидорлар муҳтожликларидан харидорлар эҳтиёжларига ўтиш. Даромадлар миқдори ўсиб борган сари харидорлар товар танлашда тобора талабчанроқ бўладилар. Сотувчилар харидорларнинг товар сифати, тавсифномаси, ташқи кўриниши ва бошқа хислатларига реакциясини олдиндан айтиб бериши қийинлашиб, улар маркетинг тадқиқотларига мурожаат қила бошлайдилар. Нарх рақобатидан нарх билан боғлиқ бўлмаган рақобатга ўтиш. Сотувчилар товарларга марка номини бериш, товарларни индивидуаллаштириш, реклама қилиш ва сотувни рағбатлантириш каби нарх билан боғлиқ бўлмаган маркетинг воситаларидан тобора кўпроқ фойдаланиб, уларга бозорнинг бу воситалардан фойдаланишга муносабати тўғрисида маълумотлар керак бўлади. Сотувчиларга маркетинг ахбороти тобора кўпроқ керак бўлишига қарамай, бу маълумотлар етишмаслиги натижасида мижозлар билан алоқа узилиб қолиши мумкин. Бозорда фаолият кўрсатувчилар аниқ ва фойдали маълумотларни уларга керакли бўлган миқдорда тўплай олмаётганлигидан шикоят қиладилар. Бу муаммони ечиш мақсадида кўплаб фирмалар махсус маркетинг ахборот тизимини ишлаб чиқадилар19. Маркетинг ахборот тизими - доимий фаолият кўрсатувчи, кишилар, асбоб-ускуна ва методик усуллар ўзаро алоқа тизими бўлиб, маркетинг соҳасида режалаштиришни такомиллаштириш, маркетинг тадбирларини ҳаётга татбиқ этиш ва уларнинг бажарилишини назоарт қилиш мақсадида аниқ, долзарб ва ўз вақтида олинган маълумотларни тўплаш, таснифлаш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва тарқатиш учун мўлжалланган. Яхши ахборот маркетологларга қуйидаги имкониятларни беради: Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling