Хамидов халқаро маркетинг
Download 0.86 Mb.
|
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга доир назорат саволлари
- Мустақил топшириқ. Кейс сатди: СТАРБУCКС компанияси фаолияти таҳлили.
- 6 - БОБ. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯЛАРИ Халқаро маркетингда стратегиялар тушунчаси
- Стратегия ишлаб чиқиш амалиёти
- Стратегия турлари ва калссификацияси
- Глобал стратегия; Халқаро стратегия Трансмиллий стратегия Махаллий, кўпмиллатли стратегия
Таянч иборалар: маркетинг тадқиқоти, бозор таҳлили, илмий тадқиқот, эмпирик таҳлил, ахборот таҳлили, тадқиқот модели, бозор конюктураси, бозор сегменти, истеъмолчи таҳлили, замонавий маркетинг методлари.
Мавзуга доир назорат саволлари Маркетинг тадқиқотларига таъриф келитирнг ва халқаро бозордаги маркетинг тадқиқотлари бўйича тушунча беринг. Маркетинг тадқиқотлари босқичлари ва амалиётини тушунтиринг. Халқаро маркетинг тадқиқоти усуллари, методлари ва воситалари ҳақида нималарни биласиз? Тадқиқотлар олиб боришнинг халқаро амалиёти ҳақида мустақил фикрларни келтиринг. Тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилиш жараёнини шарҳланг. Маркетинг тадқиқотларининг замонавий моделлари ва усулларини тушунтиринг. Янги технологияларнинг бозорни таҳлил қилишдаги аҳамиятини шарҳланг. Мустақил топшириқ. Кейс сатди: СТАРБУCКС компанияси фаолияти таҳлили. Старбуcкс Cорпоратиони АҚШнинг Вашингтон шаҳрида 1971- йилда асос солинган. Бугунги кунда бутун дунёда 28200 дан ортиқ хизмат кўрсатиш нуқталари, ошхоналарига эга ҳисобланаади. Компания ўзига хос рецеп асосида кофе ва бошқа ичимликлар, енгил егуликлар сотиш бўйича энг йирик корпорацияга айланган. Бугунги кунга қадар энг йирик корпорациялардан бирига айланиши, маркетинг сиёсати ва ташқи бозорлардаги муваффақиятли фаолияти туфайлидир. 2018 йилда жами даромади 24,71 миллиард АҚШ доллари вас оф фойдаси 4,51 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган. Старбуcкснинг жорий маркетинг сиёсати, маркетинг тадқиқотлари ҳақида мавжуд ҳисоботлар, интернет маълумотлари, тадқиқот институтлари маълумотлари асосида таҳлилий ҳисобот тайёрланг. Ҳисоботда маркетинг тадқиқотлари, усуллари, унинг ижобий ва салбий тарафлари муҳокама қилинсин. Топшириқ илмий форматда тайёрлансин ва қўаҳимча презентация кўринишида тақдим этилсин. 6 - БОБ. ХАЛҚАРО МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯЛАРИ Халқаро маркетингда стратегиялар тушунчаси Маркетинг бўйича олим, профессор Ф.Котлер келтирган таърифга кўра халқаро маркетинг стартегияси бу команиянинг ташқи бозорга киришида эътиборга олиниши лозим бўлган барча омиллар таҳлили билан бирга, ушбу компания учун индивидуал бўлган алоҳида маркетинг сиёсатини ифода этувчи мақсадлари жамланмаси1. Қисқача айтганда стратегия бу лойиҳа бўлиши мумкин, дастур ёки ҳаракатлар , ишлар мажмуини жамлаган йўналиш сифатида кўрилиши мумкин. Халқаро бозорда фаолият юритиш жараёнида фирма ўз олдига қўйилган мақсадларга эришишга интилади. Бунда у қуйидаги стратегияларга амал қилиши мумкин: Ҳужум қилиш стратегияси фирманинг бозор улушини эгаллаб олиш ва кенгайтиришга йўналтирилган фаол ҳаракатларини назарда тутади. Ҳар бир товар бозорининг оптимал бозор улуши мавжуд бўлиб, у зарур фойда нормаси ва ҳажмини таъминлаб беради. Мазкур бозор харидорларининг 20 фоизи фирма таклиф этаётган маҳсулотларнинг 80 фоизини харид қилувчи сегмент оптимал ҳисобланади. Маркетинг тадқиқотларида олинган маълумотларга кўра бозор улушининг 10 %га оширилиши фирма олаётган фойда нормасини ўртача 5% га оширади. Бозор улуши ва фойда нормаси ҳажми ўртасидаги боғлиқлик кўплаб фирмаларнинг маркетингни режалаштиришда оъз олдига бозордаги таъсирини ўстиришни мақсад қилиб қўйишига сабаб бўлмоқда. Фирма қуйидаги ҳолларда халқаро бозорда ҳужум қилиш стратегиясини танлаши мумкин: унинг бозордаги улуши энг зарур минимумдан кам ёки рақобатчилар ҳатти-ҳаракати натижасида қисқариб кетган ва керакли фойда нормасини таъминлай олмаган ҳолда; фирма бозорга янги, оригинал товар чиқарса; фирма ишлаб чиқарилаётган товар ҳажмини сезиларли оширган тақдирдагина ўзини қоплаши мумкин бўлганда ишлаб чиқаришни кенгайтирса; рақобатчилар ўз позисияларини йўқотиб, кам харажатлар эвазига бозордаги улушини кенгайтириш имконияти юзага келганда. 65 Ҳимоя стратегияси фирманинг мавжуд бозор улушини сақлаб қолиш ва халқаро бозордаги ўрнини ушлаб туришни таклиф қилади. Бундай стратегия қуйидаги ҳолларда ўринга эга бўлади: фирманинг бозордаги ўрни қониқарли ёки агрессив сиёсат олиб бориш учун маблағлар етарли бўлмаган ҳолларда; рақобатчилар ёки давлатнинг жавоб тариқасидаги чоралари кутилаётган ёки фирма унга тайёрланаётган ҳолларда. Бу стратегияни қўллашнинг хавфли томони шундаки, рақобатчининг ҳатти- ҳаракатлари ва фан-техника тараққиётидаги ютуқларга ўз вақтида эътибор қаратилмаса муваффақияцизликка учраш ва халқаро бозордан чиқиб кетишга мажбур бўлиш мумкин. Чекиниш стратегияси мажбурий чораларни ифодалайди. Бир қатор ҳолларда айрим товарлар, масалан, техник ва технологик жиҳатдан эскираётган товарлар бўйича фирма буни англаган ҳолда бозор улушини қисқартириши ёки унга дарҳол пул маблағлари зарур бўлиб қолган (қарзни тўлаш, дивдиденд тўловлари учун ва ҳоказо) ҳолларда бозор улушининг бир қисми баҳридан ўтиши мумкин. Бу стратегия икки хил вариантни - операсияларни аста-секин камайтириш ёки фирманинг халқаро бозордаги бизнесини тугатишни таклиф қилади. Корхона ўзининг халқаро миқёсдаги ривожланишини таъминлайди. Стратегия ишлаб чиқиш амалиёти Юқорида таъкидланганидек, стратегия бу компаниянинг бозорни эгаллаб олиш, жон сақлаш, ривожланиш режаси. Одатда стратегиялар қисқа вақтда эмас, узоқ вақт учун , масалан, ўртача 5 йил муддат учун ишлаб чиқилиши ҳорижий тажрибада тасдиқланган. Стратегияни ишлаб чиқувчилар бу компания ҳодимлари, унда ҳар бир ҳодим ўзининг маълум ҳиссасини қўшиши, замонавий стратегия яратиш амалиётининг самарали кўринишини белгилайди. Асосан бунда менежмент тизими аъзоларининг иштироки муҳимроқ ҳисобланади. Шунингдек, ҳорижий йирик компанияларда ривожланиш ва тадқиқотлар марказлари бўлади (Ресеарч анд девелопмент департмент). Айнан шу бўлим ва ундаги етакчи мутахассислар стратегия тузиш ва ишлаб чиқишда, уни тадбиқ этишда асосий ролни ўйнашлари мумкин. Чет элдаги миллий фирмалар ташқи бозорга чиқишда турли стратегиялардан фойдаланиши мумкин. Америкалик компаниялар 66 ташқи бозорни кенгайтириш мақсадида янги товарларни киритишга ҳаракат қиладилар. Эвропа стратегиялари ҳимоявий бўлиб, аввал эгаллаб олинган ёки бу бозорлар билан узвий боғлиқ бозорларга кириб боришни афзал кўрадилар. Япония компаниялари кам харажатли ассортименти чекланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми катта бўлган стратегияларни афзал кўрадилар. Бу эса уларга сотув ҳажмини ўстиришда асосий рақобат воситаси сифатида нархдан фойдаланиш имконини беради. Халқаро маркетинг соҳасида фаолиятнинг кенгайиши, жумладан, халқаро бозорга чиқишдаги стратегиялар натижасида рақобатчилик глобал миқёсда ўсиб бормоқда. Шу муносабат билан авиация саноати, кемасозлик, электрон воситалар ва электр қурилмалари ишлаб чиқариш соҳасидаги йирик фирмалар глобал маркетингни қўлламоқдалар. Халқаро маркетинг стратегияси асосини қуйидаги ёндашувлар ташкил этади: бозор сегментасияси; мақсадли бозорларни танлаш; фирманинг бозорга cҳиқиш йўлларини излаб топиш; маркетинг воситалари ва усулларини танлаш ва қўллаш; бозорга чиқиш вақтини аниқлаш. Бозор сегментасияси асосида халқаро бозорнинг ҳар бир элементи турли хил бўлиб, турли товар гуруҳлари, хулқ-атвори ва талаблари ҳар хил бўлган харидорлар, минтақа ва мамлакатлардан иборат. Мақсадли бозорларни танлашда фирма халқаро бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш учун қуйидагилардан фойдаланиши мумкин:1 “Эски бозор - эски Товар” (бозорга чуқур кириб бориш стратегияси). Фирма бозор улушини ўстиришга ишлаб чиқариш ва муомала харажатларини қисқартириш, рекламани фаоллаштириш, мақсадларни ўзгартириш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотдан фойдаланиш соҳасини кенгайтириш ҳисобига эришиш мумкин. “Янги бозор - эски товар” (бозор чегараларини кенгайтириш стратегияси). Стратегия янги халқаро сотув бозорларини эгаллаш ҳисобига тадбиркорлик фаолиятини активлаштиришни назарда тутади. Янги географик бозорлардан ташқари, янги бозор сегментларини доимий изланади, яъни мазкур товар истеъмолчилари гуруҳларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш амалга оширилади. “Эски бозор - янги товар” (янги товарни ишлаб чиқиш стратегияси) - мазкур бозор учун сифат жиҳатидан янги товарларни ишлаб чиқиш, ўзлаштирисҳ, ишлаб чиқариш ва кенгайтиришдир. Товарларни модификациялаш ва бозорга янги товарларни киритиш нархни пасайтириш, сифати яхшироқ товарларни ҳам ўша нархда сотиш, харидорга қўшимча кафолат, истеъмол кредити бериш, қўшимча бепул хизматлар кўрсатиш, сотувни рағбатлантириш каби бевосита ва яширин рақобатчилик кўраши усулларидан фойдаланиш ёрдамида амалга оширилади. Стратегия турлари ва калссификацияси «Янги товар - янги бозор» (фаол экспансия стратегияси). У фирма раҳбарияти ва ходимларидан фаол ҳаракатланишни ҳамда катта миқдорда маблағлар киритишни талаб қилади ҳамда энг тарқалган маркетинг стратегияси ҳисобланади. Янги минтақаларда янги товарлар, уларнинг турлари ва моделлари, янги товар ассортиментига талаб мавжуд бўлган янги бозорларни излаш, шунингдек, эски бозордаги янги товарларга талаб пайдо бўлган янги сегментларни излашга имкон яратади. Бундай стратегияни янги маҳсулотни ишлаб чиқариш ва рақобатчи фирма эгаллаб олмаган бозорда сотиш учун этарли бўлган ишлаб чиқариш кучлари ва ресурсларга бой фирмалар амалга оширади. Агар фирма халқаро бозорнинг бир сегментида этакчиликни қўлга киритиш ниятида бўлса, бундай стратегия бир сегментли марказлашув деб аталади. Фирма халқаро бозорнинг бир нечта сегментларида муваффақиятга эришишни истаса, бундай стратегия кўп сегментли марказлашув номини олади. Фирма сегментлар ўртасидаги фарқларга эътибор бермаслиги ва барча бозор сегментларига битта товарнинг ўзи билан кириб бориши, яъни барча истеъмолчилар учун битта товарни оммавий ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланиши мумкин. Бу стратегиянинг афзаллиги оммавий ишлаб чиқариш ва ягона маркетинг консепсияси ҳисобига харажатларнинг энг камлиги ва истеъмол бозорининг энг катталигидан иборат. Халқаро бозор шароитларда фирма бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида ўзининг асосий фаолият турига хос бўлмаган товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин. Бундай стратегия диверсификасия стратегияси деб аталади. Бозорга чиқиш усулини танлаш кўп жиҳатдан фирманинг ишлаб чиқариш-молиявий аҳволига боғлиқ. Аниқ бозор сегменти танлаб олингач, фирма олдида ушбу сегментни эгаллаб олиш учун маркетинг воситаларини танлаш вазифаси юзага келади. Бу воситалар қаторига товар, уни сотиш жойи, товарнинг бозорга чиқиш каналлари, сотувни рағбатлантириш, нарх ва ҳоказоларни киритиш мумкин. Юқорида санаб ўтилган маркетинг воситаларидан ҳар бири муайян бозор шароитларида турли хил аҳамиятга эга бўлади. Фирманинг бозорда муваффақиятга эришишини халқаро бозорга чиқиш вақтини тўғри танлаш билан ҳам изоҳлаш мумкин бўлиб, буни биринчи навбатда рақобатбардошлик даражаси аниқлаб беради. Бозорда кўпинча рақобатчисидан илгарироқ ҳаракат қилган ютади. Стратегиялар бозорга кириш усулига қараб қисқача қуйидаги турларга бўлиниши мумкин: Агрессий стратегия - бозорга тез ва шиддат билан кириш ва керакли даражада ўрнини топишга қаратилган стратегия, бунда фирманинг бирламчи мақсади бозорга кириш ва иложи борича кўпроқ истеъмолcчиларга етиб бориш. Бу кўпроқ янги бозорлар, тўйинмаган бозорлар, маълум бир маҳсулот турлари ва иштирокчилар кам бўлган бозорларда яхши натижа беради. Узоқ муддатда бозорда ҳукмронлик учун стратегия. Ушбу стратегия йирик миқдордаги инвестицияга мисол бўла олади, Бунда Трансмиллий корпорациялаар, бирор минтақа бозорига киришда, бозорда асосий иштирокчига айланишни мақсад қилади. Илмий адабиётларда халқаро маркетинг стратегияларини қуйидаги гуруҳларга ажратиб ўрганилади. Глобал стратегия; Халқаро стратегия Трансмиллий стратегия Махаллий, кўпмиллатли стратегия Халқаро маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш ва халқаро бозорда қўлланилишини тушуниш учун Ансоф матритсасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисбланади. a .c > = Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling