Хамидов халқаро маркетинг
Қўшма корхоналар тузиш орқали
Download 0.86 Mb.
|
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лицензиялаш.
- Франчайзинг.
Қўшма корхоналар тузиш орқали. Қўшма корхоналарнинг афзал томони, ҳукуматлар буни қўллаб қувватлашидир. Яъни бирор компанияда маблағ ва технология мавжуд бўлса нисбатан кам ривожланган давлатга, ундаги бизнес субектлари билан ҳамкорлик асосида қўшма корхона тузишлари мумкин. Бу усул ривожланган давлатларнинг ривожланаётган давлатларга нисбатан сиёсати маҳсули, шунингдек
нисбатан кичик бизнес компаниялари йирик компаниялар тажрибасидан фойдаланиши мумкин. Лицензиялаш. Ташқи бозорга чиқишнинг яна бир усули лицензиялаш ҳисобланади. Бунда компания ўзига тегишли бирор соҳа учун мавжуд бўлган лицензияни ёки уша фаолият тури бўйича сифат ва технологик жиҳатдан хавфсизликни билдирувчи кафолат бериши орқали лицензиялаши мумкин. Бу айнан лицензия талаб қилинадиган бизнес соҳалари учун муҳим усулдир. Франчайзинг. Бу усулда компания бошқа давлатдаги бозор учун компания номини, савдо белгиси(традемарк) ёки брендини (бранд наме) сотиши ёки ижарага бериши мумкин. Бунда ушбу номдан фойдаланувчи компания, асосий 72 компанияга улуш тўлайди. Ёки компания ўз фаолийтини бошлашдан олдин, уша машҳур компания номидан фойдаланиш учун бошланғич тўловни амалга оширади. Бу усулни афзал томони, компания янги бренд яратиши каби мураккабликдан қутулади ва бозорда тезроқ машҳурликка эришади. Масалан, Тошкент шаҳрига илк кириб келган КФC бренди айнан ўз номини бериши орқали бозорда тез харидорларга эга бўлди23. С Иқтисодий бирлашмалар. Компаниялар йириклашгани сари бозорни кўпроқ эгаллаш ва назорат олиб бориш учун турли иқтисодий, бизнес уюшмалар, ташкилотлар тузишади. Бунда кўпинча стратегиc алянслар тузиш жаҳон тажрибасида машҳур. Жумладан ОПЕК ташкилоти шулар жумласидан. Шунингдек, Евро Осиё Иқтисодий Иттифоқи каби минтақавий бирлашмалар, иттифоқлар мавжуд. Халқаро бозорда товар сиёсати чора-тадбирлар мажмуасини режалаштириш ва амалга оширишга қаратилган бўлиб, улар ўз ичига инновасия, бозорда мавжуд товар модернизацияси, халқаро бозор учун ишлаётган фирманинг ишлаб чиқариш дастуридан товар элиминациясини киритади. Товарлар ҳаракатини назорат қилиш ва бошқариш амалиёти Маркетингда эҳтиёжларни қондириш учун истеъмол қилиш ёки сотиб олиш мумкин бўлган барча нарса товар деб аталади. Товар бирлиги - бошқалардан ажралиб турувчи бир бутунлик, яхлитлик бўлиб, нархи, ташқи кўриниши ва ҳажми каби кўрсаткичлар билан тавсифланади. Товарларнинг беш хил даражаси мавжуд: Мўлжалдаги товар - товар тушунчасининг асоси, яъни товарнинг моҳияти, ундан олинадиган фойда. Товар табиати - сифат даражаси, хислатлар йиғиндиси, ўзига хос безаклар, марка номи ва ўзига хос ўрам. Кутилаётган товар - харидор харид қилган товардан топишни ният қилувчи тавсифномалар. Мустаҳкамланган товар - қўшимча хизматлар тақдим этиш - товарни харидорнинг уйига этказиб бериш, ўрнатиб бериш, шикастланган товарларни бепул алмаштириб бериш ва ҳоказо. Потенсиал товар - янги, бошланғич материаллар ёки кутилмаган, эксклюзив, дизайнерлик қарорлари. Халқаро бозорда товарга ҳамроҳлик қилувчи асосий маркетинг тавсифномалари товар сифати, ассортименти, ўрови ва дизайни, маркаси ва сервис сиёсатидан иборат. Товар тавсифномаси икки йўналишда - товарнинг техник тавсифномалари (тўхтовсиз ишлаши, хавфсизлиги, экология кўрсаткичлари) бўйича ва истеъмолчи эҳтиёжларини қондириш қобилияти бўйича аниқланади. Шу сабабли товар сифати тавсифномалари объектив (техник) ва субъектив (қулайлик, мода ва фойдаланиш усулларига нисбатан) турларга тақсимланади. Товар ассортименти. Товар ассортименти деганда ўзаро ўхшаш хислатлари, бир хил истеъмолчилар гуруҳларига сотилиши, бозор томон ҳаракаталнтиришнинг маркетинг услуби ҳамда битта ёки бир хил нарх диапазонида эканлиги билан боғлиқ бўлган товар гуруҳлари тушунилади. Товар ассортиментига тааллуқли бўлган қарорлар товар ассортименти бўйича менежер томонидан қабул қилинади ва қуйидаги йўналишларни қамраб олади: товар ассортиментининг кенглиги ҳақидаги қарор, товар ассортиментини юқорига ёки пастга кенгайтириш, ассортиментни икки томонлама кенгайтириш, товар ассортиментини бойитиш ва янгилаш. Товар ассортименти кенглиги бевосита компания мақсадларига боғлиқ бўлади. Бозорда ўзига муносиб ўрин эгаллаш, бозордаги ўз улушини кенгайтириш ва бозорнинг ўсишига эришишга ҳаракат қилувчи компаниялар янада кенгроқ товар ассортименти томон интиладилар. Қисқа муддатли юқори даромад олишдан манфаатдор компаниялар эса, аксинча, айрим товарлардан иборат бўлган тор товарлар ассортиментига эга бўлади. Товар ассортиментини кенгайтиришда чиқарилувчи товарлар номини кўпайтириш тушунилади. Ассортиментни кенгайтириш, юқорига, пастга ёки иккала томонга қаратилиши мумкин. Товар ассортиментини пастга қараб кенгайтириш юқори сегментда жойлашган компания аста-секинлик билан қуйи сегментларда ўз ассортиментини кенгайтирган (ўз фаолиятини бозорнинг қуйи сегментида 74 тарқатган) ҳолларда рўй беради. Компанияларни товар ассортиментини пастга қараб кенгайтиришга ундовчи сабаблар қуйидагилардан иборат: қуйи сегментда ўз таъсирим кенгайтириш; бозорнинг қуйи секторида рақобатчилар эгаллаб олиши мумкин бўлган ўринларни эгаллаш; компаниянинг янада тезроқ ўсишини таъминлаш. Товар ассортиментини пастга қараб кенгайтиришда юзага келувчи муаммолар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: бозоринг қуйи сегментида товарлар таклифи рақобатчиларни ўз товарларни юқори томон ҳаракатлантиришига сабаб бўлиши мумкин; компания дилерлари паст сифатли товарлар билан ишлашни истамасликлари мумкин; бозорнинг қуйи сегменти учун янги товар юқори сифатли товарларни сотишдан ўзиб кетиши ва компанияни жиддий аҳволда қолдириши мумкин. Масалан, Херох, Cанон, Шарп ва бошқа компаниялар нусха кўчириш техникаси бозорининг қуйи сегментларига бостириб кирдилар ва у ерда этакчи ўринларни эгаллаб олдилар. Товар ассортиментини юқорига қараб кенгайтириш бозорнинг қуйи сегментида фаолият кўрсатувчи компания юқори сегментдан ўрин эгаллашга интилган (ўз фаолиятини бозорнинг юқори сегментларида тарқатган) ҳолларда рўй беради. Бунга асосий сабаб қилиб қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: ўсиш суръатининг юқорилиги, бозорнинг ушбу қисмида фойданинг катталиги, ўзини янги товар линиясини ишлаб чиқарувчи сифатида кўрсатиш; мавжуд товарлар нуфузини ошириш имконияти. Товар ассортиментини икки томонлама кенгайтириш бир вақтнинг ўзида товар ассортиментини ҳам юқорига, ҳам пастга қараб, яъни иккала йўналишда кенгайтиришни назарда тутади. Бунга мисол қилиб Сонй компанияси фаолиятини кўрсатиш мумкин24. Товар ассортиментини бойитиш ва янгилаш янги товарларни қўшиш ҳисобига рўй беради. Товар ассортиментини бойитишга бир қатор сабаблар мавжуд: қўшимча фойда олишга интилиш; ортиқча ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш; ассортиментга бой этакчи компанияга айланишга ҳаракат қилиб кўриш; рақобатчилар ҳужумиларини қайтариш мақсадида товар ассортиментидаги камчиликлар ўрнини тўлдириш. Шу билан бирга, товар ассортиментини тўйинтириш бир товарларнинг бошқа товарлар томонидан «еб қўйилиши» ва харидорни хижолатга қўйиши мумкин. Бундан келиб чиқадики, компания янги товар мавжуд товардан этарли даражада фарқ қилишига ишонч ҳосил қилмоғи лозим бўлади. Айрим ҳолларда мавжуд товарлар сифатини бир оз модернизациялаш, масалан, товарлар дизайнини қайта кўриб чиқиш етарли бўлади. Шунингдек товарлар ҳаракати ва айлаанмасининг тезлиги, компания фаолиятининг барқарорлигида муҳим аҳамиятга эгадир. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling