С оддий кенгайтириш (экспорт);
С маҳсулотни мослаштириш;
С «тескари» ихтиро ёки янги ихтиролар;
С товар ишлаб чиқаришни тўхтатиш.
Оддий кенгайтириш ёки экспорт стратегияси фирманинг экспорт ассортиментига стандарт ёндашувни назарда тутади. Бу ҳолда фирма ташқи бозорда ҳам ички бозордаги товарларни ишлаб чиқаради ва сотади. Бунда товарнинг ривожланиш жиҳатларидан ҳеч бири (товар тавсифномаси, ўрами ва ташқи кўриниши) ўзгартирилмайди ва ташқи бозорнинг шароитларига мослаштирилмайди.
Оддий кенгайтириш стратегиясига фирма ички бозордаги сотувлар тижорат муваффақият келтирмай қолган ҳолларда мурожаат қилади.
Фирма ички бозорда сотув ҳажми пасайиши белгилари пайдо бўлганда ташқи бозорга чиқиш тўғрисида қарор қабул қилади. Товарни ташқи бозор томон илгари суришда барча харажатларни тежаш учун фирма оддий кенгайтириш стратегиясидан фойдаланади.
Халқаро бозорда товар сиёсатини йўлга қўйиш ва уни самарали бошқаришда қуйидаги бешта стандарт категорияларни фарқлаш лозим бўлади:
Тўғридан тўғри киритиш сиёсати (Диреcт Полиcй) -
Компания товар ёки хизматини истеъмолчига тўғридан-тўғри сотади. Бунда нисбатан оддий сотув стратегиясидан фойдаланади ва одатда бир нечта сссотиб олувчи билан алоқага киришади. Битта тақсимлаш канали ва транспорт коридоридан фойдаланади.
Бевосита товар киритиш сиёсати (Индиреcт Полиcй)- Бунда компания бир вақтни ўзида кўплаб истеъмолчилар билан алоқа ўрнатади, бир нечта транспорт коридорлари ва сотув каналларидан фойдаланади. Бу сиёсат нисбатан самаралироқ товар сотиш сиёсати ҳисобланади.
Интенсив товар киритиш сиёсати (Интенсиве Полиcй)- Бу энг
мураккаб ва бир вақтда энг самарали ҳисобланадиган усуллардан бири ҳисобланади. Бунда компания бир вақтда кўплаб ҳамкорлар билан иш олиб боради, ўнлаб тақсимлаш каналлари, транспорт коридорларидан фойдаланишга ҳааркаат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |