Хамидов халқаро маркетинг


Танланма сиёсат (Селеcтиве Полиcй)


Download 0.86 Mb.
bet33/53
Sana10.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1762468
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   53
Bog'liq
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил

Танланма сиёсат (Селеcтиве Полиcй)- Бу асосан қисқа муддатли товар сотуви учун қўлланиладиган усул ҳисобланади. Бир нечта танланган бозор ёки ҳамкорлар билангина алоқа қилинади. Бу усул ҳаражатларни чеклаш ва танланган бозорлар билан чекланисш учун қўлланилади.
Эксклюзий сиёсат (Эхcлусиве Полиcй) - бу асосан маълум турдаги товарлар учун, индивидуал харидорларга алоҳида хизмат кўрсатиш, юқори хизмат сифатини таъминлаш орқали амалга оширилади. Бу усул қимматбаҳо металлар савдоси, асосан қимматбаҳо мол-мулк савдоси учун амалда қўлланилади. Қимматликларни онлайн савдоси ҳам ушбу усулга мисол бўлиши мумкин.
Мавзу бўйича қисқача хулосалар Халқаро савдо экспорт-импорт операцияларининг тижорат асосида, яъни олди-сотди шартномаларини тузиш ва бажариш асосида амалга оширилишини назарда тутади. Бепул товарлар етказиб бериш, хизмат кўрсатиш, иш бажариш ва ёрдам бериш алоҳида ҳисобга олинади ва экспорт ёки импорт қийматига киритилмайди. Мамлакатимиздаги корхона ва ташкилотларнинг халқаро савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш экспорт- импорт операцияларини лицензиялаш воситасида амалга оширилади. Ушбу фаолият турларига мос келувчи давлат органларининг махсус (асосий ва индивидуал) рухсатномалар бериши назарда тутилади.
Асосий лицензия бу бозор субектига маълум муддатга муайян товарларни чекланмаган миқдорда мамлакати кўрсатилган ҳолда экспорт ёки импорт қилиш учун берилувчи махсус рухсатномадир. Индивидуал лицензия эса бозор субектига чекланган муддатга муайян товарни чекланган миқдорда мамлакати кўсатилган ҳолда экспорт ёки импорт қилиш учун берилувчи бир марталик махсус рухсатнома ҳисобланади.
Экспорт товар ассортиментини режалаштириш модернизация қилинаётган ва янги товарларнинг характери ҳамда уларга мос келувчи кўрсаткичларни аниқлашдан иборат. Эски ва янги ишлаб чиқарилаётган товарлар ҳажмининг нисбати, оддий ва илм талаб қилувчи, анъанавий ва ижтимоий-иқтисодий ҳамда техник янгиликларга оид масалалар ҳал этилади.
Таянч иборалар: товар, товар сиёсати, товар айирбошлаш, хизматлар, товарлар оқими, диверсификация, товар тақсимоти, технологик тобварлар, инновацион товарлар.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling