Хамидов халқаро маркетинг


-расм. Компания ички йўналишлари фаолияти


Download 0.86 Mb.
bet36/53
Sana10.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1762468
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   53
Bog'liq
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил

8.1-расм. Компания ички йўналишлари фаолияти.









  1. расм. Компания ташқи йўналишлари фаолияти.

    1. Нархга таъсир этувчи омиллар ва уларнинг таҳлили.

Нарх билан истеъмолчилар ўртасида жуда чамбарчас алоқадорлик мавжудки, уни иқтисодий тамойиллар: талаб қонуни, талабнинг нарх равонлиги, бозор сегментасияси билан изохлаш мумикн. Талаб қонуни истеъмолчилар одатда қиммат нархларга қараганда арзон нархларда кўпроқ товарлар сотиб олишини ифодалайди. Аммо хар қандай товар ҳам “нарх-миқдор” алоқадорлигига тўғри келавермайди. Айрим маҳсулотларга талаб шундайки, муайян шароитларда юқорироқ нархлар кўпроқ товар обороти ҳажмини таъминлайди. Бундай товарлар бозорнинг айрим сегментларига мўлжалланган - булар қимматбаҳо автомобиллар, кемалар, зеб-зийнат буюмлари, мўйна ва бошқалар.
Икки нарх сегменти яққол кўзга ташланади: “нарх” харидори ва “сифат” харидори бор. Кўпинча харидорлар сифатга нисбатан ишонч билдириб, ортиқча пул сарфлайдилар. Юқорироқ нархлар гўё уларга сифатга нисбатан ишонч билдириб, бу айниқса нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган маҳсулотлар харидида кўп кузатилади.
Нарх равонлиги истеъмолчиламинг харид қилинадиган товарлар миқдори нуқтаи назаридан нарх ўзгаришларига ўта сезувчанлигини белгилайди.
Амалда талаб равонлигини уч кўриниши, яъни равон талаб, норавон талаб ҳамда якка (унитар) талабга бўлиш мумкин.
83
Бозор равон талаб вазиятида нархлардаги ўзгаришларга ўта сезувчан бўлади. Бозор норавон талаб вазиятида нархлардаги ўзгаришларга этарли даражада сезгирлик кўрсатмайди.
Якка равонлик вазиятида сотувчилар кўп бўлган, уларнинг бир маҳсулот ўрнини иккинчисининг маҳсулоти боса оладиган жойларда кўзга ташланади. Кўпгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб якка равонлиги акс эттиради. Шундай қилиб, нархлардаги ўзгаришлар талаб ва таклифга мувофиқ кўтарилиб-пасайиб туради, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар хохиши билан нарх белгиланмайди.
Азалдан талаб даражаси нархларнинг энг юқори чегарасини кўрсатади, яъни бу чегарадан юқорида товар айирбошлаш умуман мумкин бўлмайди. Аммо истеъмолчилар маҳсулотни хаёлидаги ягона қатъий нархда излайди. Маркетологнинг вазифаси ҳам бозор белгилайдиган чегаралар доирасида мақбул нархларни топиш хисобланади. Кўпгина фирмалар бозорлардаги турли нархларни тадқиқ этиш ва текшириш, ўринбосар товарлар нархи даражасини рақиблар нархни ўрганиш йўли билан статистик таҳлил қилиш усули, график эксперт баҳоловчи усулларидан фойдаланиб, талаб ўзгаришини ўлчашни ўтказишга интилади.
Маълумки, харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши ёки камайиши билан боғлиқ ҳолда ўзгариш-ўзгармаслигиа қараб доимий, шарли-доимий, ўзгарувчан турларга бўлинади. Доимий харажатлар чиқарилган маҳсулот ҳажмига қараб ўзгармайди. Бу харажатлар таркибига қурилма ва асбоб-ускуналар амортизасияси, мулк солиги (даромад солиги), қўшимча харажатлар ва бошқа чиқим турлари киради.
Ўзгарувчан харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради, унга хом-ашё, материаллар, иш ҳақи ва бошқалар киради. Шартли-доимий харажатлар
бошқариш билан боғлиқ айрим харажатлар, ёрдамчи материаллар олишга кетадиган чиқимлар ва бошқалар киради.
Тўлиқ харажатлар жами доимий ва ўзгарувчан харажатлар йиғиндисидан ташкил топади. Шунингдек, ишлаб чиқаришнинг чегараланган (маржинал) харажатлари ҳам хисобланади. Бу харажатлар ишлаб чиқариш ҳажми кўпайган (камайган) холларда бир маҳсулот бирлигига тўлиқ харажатларнинг кўпайиши (камайиши)ни ифода этади. Шундай қилиб, фирма харажатлари таркиби, динамикаси, миқдори нарх учун минимал даражани ташкил этади, чунки бу харажатлардан пастроқ нарх ҳеч қандай фойда бермайди.
Корхона нархни белгилар экан, харажатларнинг жами манзараси кўриб чиқиладиган, зарар кўрмаслигим таъминлайдиган таҳлил усулидан фойдаланади. Бундай таҳлил нархларни белгилашда фойдали восита хисобланади.
Аммо тор ишлаб чиқариш ихтисослашуви шароитида, ўзгарувчан харажатларни осон хисоблаш мумкин бўлган пайтларда уни қўллаш яхши натижа беради. Зарар кўрмасликни таҳлил этишда асосий эътибор маҳсулот сотиш ҳажми нуқтасига, тўлиқ даромад тўлиқ харажатларга тенг бўлган, яъни на фойда на зарар бўлмаган нуқтага қаратилади.
Маркетологлар бир қатор хар хил нархларни тадқиқ этадилар, сўнгра хар бир нарх учун зарурий ҳажмлар қиёсланади.
Рақобат нарх сиёсатида муҳим барометр бўлиб хизмат қилади. Корхоналарнинг нарх сиёсати нарх белгилаш мақсадлари ва услубларига боғлиқ бўлган турт бозор типини ажратиш мумкин: соф рақобат, монополистик рақобат, олигополистик рақобат соф монополия .
Асосан нархни ўзгартириш йўли билан талабга таъсир кўрсатиш рақобатнинг нарх билан боғлиқ усулларини яратади. Нарх билан боғлиқ бўлмаган рақобат усулларида фирмалар ўз маҳсулотининг ўзига хос хислатларига зўр беради, маҳсулот сотиш, товарлар ҳаракати, реклама, маҳсулотни жойлаш, сервис каби маркетинг қисмларига катта эътибор беради.
Халқаро бозорда кўпгина товарлар учун нархни талаб ва таклиф жараёни орқали белгиланади. Компаниялар шартнома асосида фаолият юритадиган ва товарларни етказиб беришни амалга оширадиган бўлса, унда олдиндан белгиланган нархдан фойдаланиши мумкин. Фючерс нархлари каби.
Мукаммал рақобат шароитида нархга компаниялар таъсир ўтказолмайди, фақатгина бозордаги бир қанча йирик иштирокcҳилар фаолияти бундан мустасно. Аммо ривожланган давлатлар иқтисодий ички сиёсатига, қолаверса халқаро ташкилотлар келишувларга кўра нархни манипулация қилишга йўл қўйилмайди, бу ҳолат доим назоратда бўлади.

    1. Маркетингда нархларни ишлаб чиқиш ва бошқариш

механизми
Бозорда нарх учта гуруҳ омил натижасида шаклланади:
Талаб омиллари (бозорда ўхшаш товарлар мавжудлиги ва уларга бўлган нархлар, бозорга кириш, харидорлар даромадлари, харидорни талаблари, талабга йўналтирилган нарх)
Харажат омиллари (ишлаб чиқариш харажатлари, маркетинг харажатлари, фойда).

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling