Хамидов халқаро маркетинг
Мустақил топшириқ: Кейс стади. Wаллмарт савдо дўконлари
Download 0.86 Mb.
|
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Халқаро бозор учун маркетинг хизматлари ишлаб чиқиш жараёни
Мустақил топшириқ: Кейс стади. Wаллмарт савдо дўконлари
занжири. Фаолияти таҳлили. Wаллмарт бу супермаркетлар занжири бўлиб, ташкил топиши АҚШда бўлиб, бугунги кунда ўндан ортиқ Европа, Осиё ва 89 Жанубий Америка мамлакатларида фолият олиб боради. Wаллмарт ўзига ҳос нарх сиёсатига эга, тезкор америкача хизмат кўрсатиши билан машҳур. Қолаверса, мижозларга сифатли хизмат кўрсатишда, қулай муҳит яратишда кўплаб натижаларга эришган. Шунга қарамасдан, Wаллмарт томонидан ташқи бозорларни эгаллашда кўплаб инвестициялр зиддиятли ҳолатлар билан боғлиқ. Бунда компания йўл қўйган камчиликлар, уларни бартараф этишдаги хатти-ҳаракатлар бошқалар учун қимматли тажриба вазифасини ўташ мумкин. Wаллмарт компаниясининг ташқи бозорларга кириш амалиёти, тажрибалари ва нарх билан боғлиқ маркетинг инструментларини тадқиқ қилинг ва хулосалар беринг. Таҳлилий маълумотлар аоссида қисқача ҳисобот тайёрланг. БОБ. ХАЛҚАРО БОЗОРГА ЁЪНАЛТИРИЛГАН МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИНИ ЯРАТИШ Халқаро маркетингда хизмат турлари ҳақида тушунча Экспорт нархини ҳисоблаш механизми ўз ичига қуйидагиларни киритади: С мавжуд мадумотлардан экспорт қилиниши лозим бўлган товарга ўхшаш товарларнинг охирги йиллардаги нархлари тўғрисидаги маълумотлар тўғри танлаб олинади; С сотиш тавсия этилаётган товарнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари, жумладан, этказиб бериш шартлари ва нархлар олдиндан тайёрлаб қўйилган жадвалга киритилади; С тижорат ўзгартишлари ёрдамида сотиш таклиф этилаётган товар нархи танланган бозорда сотиш шартларига келтирилади. Бунда мазкур товарнинг рақобатчи товаридан техник-иқтисодий фарқлари ҳисобга олинади (агар фарқ сизнинг фойдангизга бўлса, нарх ўсади, акс ҳолда эса - камаяди); С рақобатчи товарлардан бир нечтасини танлаш мақсадга мувофиқлиги сабабли ўртачалаштирилган нархни олиш зарур. Бу нарх харидор билан музоқараларда бошланғич нарх вазифасини ўтайди. Экспортчи ўзининг тижорат таклифларида бошланғич нархни 10-20 %га ошириб қўяди ва аста-секинлик билан харидор учун мақбул даражагача туширади. Импорт нархни ҳисоблашда унинг шаклланишидаги ўзига хосликларни ҳисобга олувчи бошқача тартиб белгиланган: Харидор асосий ишлаб чиқарувчи фирмалардан ўзига керакли товарни этказиб бериш бўйича таклифларни сўрайди. Бу мақсадда ишлаб чиқарувчилар манзилига керакли маҳсулотга бўлган техник- иқтисодий талаблар ва уни этказиб беришнинг асосий шартлари юборилади. Жавоб тариқасида олинган тижорат таклифлари (оферта) олдиндан тайёрлаб қўйилган ва таклиф этилаётган товарга қўйилган талаб бўйича техник-иқтисодий кўрсаткичлар, шунингдек, харидор фирмалар томонидан таклиф этилган нарх ва этказиб бериш шартлари кўрсатилган жадвалга киритилади. Бу маълумотлар ҳар бир фирма бўйича тўғирлашлар йордамида ягона базисга келтирилади ва унинг асосида товарнинг келтирилган нархи яратилади. Жадвалдаги энг кичик нарх сотувчи билан келишишда асос қилиб олинади ва харидор учун қулай нархга келгунча туширилади. Нархни ҳисоблаш бўйича барча жадваллар ҳар бир фирма томонидан товарнинг экспорт ва импорт нархининг шаклланиши ва тижорат айланмасидаги контрагентларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида тузилади. Базис нархни аниқлаб олгач, фирма музокаралар жараёнида унинг даражасини ва бошқа тижорат шартларини дастлабки келишувларга нисбатан ўзгартириши мумкин. Шартномада музоқараларда келишиб олинган базис нарх ва унинг таркибий қисмлари улуши, материаллар нархи ва инфлясияни ҳисобга олга ҳолда иш ҳақи ставкалари, шунингдек, белгиланган давр учун бу катталикларни аниқлаш тартиби, нарх ўзгаришлари қабул қилинишига сабаб бўлувчи манбалар қайд этилади26. Нархлар индекси нарх динамикасини акс эттирувчи нисбий кўрсаткичларни ифодалайди. Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳукумат статистика органлари алоҳида товар гуруҳлари бўйича ички ва ташқи савдо индексларини мунтазам чоп этиб борадилар. Нархлар индекси доимо базис йилни кўрсатган ҳолда келтирилиб, унда индекс қиймати 100 га тенг деб олинади. Индивидуал ва умумий (гуруҳ) индексларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Индивидуал индекс (Т) ҳисобот давридаги (Я) муайян товар нархининг базис давридаги (Яр) нархга нисбати сифатида аниқланади. Умумий индекс агрегат индекс асосида аниқланади ва махраж ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган товарлар нархи суммаси, махражи эса ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган товарлар суммасининг базис даврдаги нархга нисбатини акс эттиради. Гуруҳ индексини аниқлаш эса “тортиб кўриш” схемаси асосида амалга оширилади. Тижорат ўзгартишларидан фойдаланиш ҳисоб-китоб учун жалб қилинувчи барча рақобатчи материаллар нархининг товарни сотиб олишга ягона тижорат шартларига келтирилишини англатади. Бу мақсадда рақобатчи материаллардан бири эталон деб қабул қилинади, қолганлари эса шу даражага келтирилади, яъни эталон сифатида қабул қилинган товарга ўхшаш товарни сотиб олиш учун тижорат шартларига ўзгартишлар киритишни ҳисобга олган ҳолда корректировкаланади. Энг муҳим ва кенг тарқалган тижорат ўзгартишлар қаторига савдолашиши ўзгартишини киритиш мумкин. Халқаро бозор учун маркетинг хизматлари ишлаб чиқиш жараёни Халқаро бозорни ўрганиш маркетингсиз имконсиз эканлиги бугунги кунда маълум жараёндир. Маркетинг хизматлари бизнесни муваффақият қозонишида энг муҳим факторлардан, воситалардан бири сифатида кўрилиши мумкин. Маркетинг хизматлари ҳақида қисқача маълумот бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Маркетинг хизматини калссификациялашда қуйидаги қисмларга ажратиш мумкин: Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling