Хамидов халқаро маркетинг


Download 0.86 Mb.
bet42/53
Sana10.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1762468
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   53
Bog'liq
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил

С Бир томонлама тузилган савдо битимлари (Унилатерал агреементс). Бунда кўпроқ бир давлатнинг ташаббуси билан тузилган битим бўлиб, бунда ушбу давлат томонидан Товар ва хизматларни етказиб бериш, экспорт қилиш масалалари келтирилган бўлади. Бу асосан, хомашё экспорт қилувчи ёки стратегиc зарурий товарлар учун кўпроқ амал қилади.
С Икки томонлама тузилган савдо битимлари (Билатерал агреементс). Бунда икки давлат иштирокидаги битим тузилиб, унда икки томоннинг манфаатлари акс этади. Сҳунингдек, бунда экспорт ва импорт масалаларида тарифлардан воз кечиш ёки ўзаро келишилган даражада тарифф ёки бази тўсиқларнигина қўллашга рухсат этилади. Мақсад икки томон учун ҳам фойдали битим бўлишида, ва иложи борича эркин ва тўсиқларсий битимни амалга оширишда.
С Кўп томонли савдо битимлари (Мултилатерал агреементс). Бу
савдо битимида бугунги кунда энг кўп муҳокама қилинадиган иқтисодий
уюшмалар ва ҳамкорлик алоқалари билан боғлиқ. Бунда иккитадан ортиқ бўлган, базан ўнлаб ва ундан ҳам кўп давлатлар ҳамкорлиги ва савдо манфаатлари туради. Мисол сифатида НАФТА - Шимолий америка эркин савдо битими, ЭУ- Европа Иттифоқи, АПЕC- Осиё тинч океани ҳудуди иқтисодий ҳамкорлиги каби келишувларни келтириш мумкин. Кўп томонлама келисҳувлар мураккаб жараён бўлиб, у ёки бу тарздаги халқарро келишувлар, ҳужжатлар билан тартибга солинишни тақозо этади.
Икки ёқлама ҳисоб тизими тўлов келишувида иштирок этувчи мамлакатларнинг марказий банкларида клиринг ҳисоб-китобини амалга ошириш учун махсус ҳисоб-рақамлари очилишини назарда тутади.
Ягона ҳисоб тизими барча ҳисоб-китобларни амлага ошириш учун мамлакатлардан биридаги банкда (ёки бир нечта банкда) махсус ҳисоб рақами (ёки ҳисоб рақамлари) очилишини назарда тутади. Икки ёқлама ҳисоб тизими кўпроқ қўлланади. Клиринг келишувлари экспортчи фирмалар билан барча ҳисоб китобларни фақат миллий валлютада амалга оширишга имкон беради (экспортчи этказиб берилган товар учун тўловни клиринг ҳисоб-китобларини бажарувчи банкдан миллий валютада олдаи, импортчи эса шу банкка клиринг бўйича олинган товарлар учун тўловни миллий валютада тўлайди). Клиринг келишувларининг асосий камчилиги клиринг бўйича экспортдан олинган маблағлар фақатгина товар экспорт қилинган мамлакат ҳудудида товар сотиб олиш мумкинлигида намоён бўлади.
Замонавий шароитларда банклараро клиринг кенг тарқалган бўлиб, у нақд пул билан тўланиши лозим бўлган баланс суммаси минимал бўлишини таъминлайди. Банклар ўртасида ўзаро талабларни ҳисобга олган ҳолда систематик ҳисоб-китобларни амалга ошириш зарурати ҳисоб-китоб палатаси (cлеаринг ҳоусе) номини олган махсус институтларнинг яратилишига олиб келади.
Халқаро маркетигнда банк хизматлари аҳамияти ниҳоятда юқори. Умуман молиявий хизмат турларининг ривожланганлиги бу халқаро бозордаги фаолиятнинг амалга оширишдаги муҳим
факторлардан биридир. Айнан молиявий институлар фаолияти халқаро компанияларни бозорларга кириши, инвестиция тарзида маблағлар ётқизиши жараёнлари учун катта аҳамиятга эга.

    1. Халқаро маркетингда савдо битимларининг аҳамияти

Юқорида таъкидланганидек халқаро савдо битимлари асосан Товар олди-сотдиси ва маҳсулотларни етказиб бериш борасида тузилади. Бундан ташқари товардан ташқари хизматларни етказиб бериш, ёки маълум турдаги хизматларни бажариш шарти билан ҳам битимлар имзоланиши мумкин. Шунингдек айирбошлаш битимлари мавжуд бўлиб, бунда товарлар валюта ёки маълум бошқа ўлчовлар асосида
айирбошланиши мумкин.
Олди-сотди битимлари бу, чет эллик ҳамкорлар (контрагентлар) билан тижорат характерига эга бўлган шартномаларни бажаришдир. Халқаро савдода олди-сотди битимлари қаторига экспорт, импорт, реекспорт ва реимпорт битимларини киритиш мумкин.
Экспорт битимлари бу чет эллик харидорга товарни сотувчининг мамлакатидан чет элга олиб чиқиб сотишдир.
Импорт битимлари товарни чет эллик сотувчидан сотиб олиш ва уни кейинчалик ички бозорда сотиш мақсадида чет элдан мамлакатга олиб киришни ифодалайди. Харидор мамлакатга кимошди савдоси, кўргазма ва ярмаркаларга олиб кирилувчи товарлар ҳам импорт битими объекти бўлиши мумкин. Импорт сифатида олиб кирилувчи товар тайёр маҳсулот бўлиши ёки харидор мамлакат ичида қайта ишланиши керак бўлган ярим тайёр маҳсулот бўлиши мумкин.
Реимпорт - қайта импорт битими чет элдан мамлакатда ишлаб чиқарилган, лекин кимошди савдоларида сотилмаган, чет эллик харидор томонидан сифациз деб топилган, у эрда қайта ишланмаган ёки харидорнинг тўлов лаёқатига эга эмаслиги сабабли қайтариб берилган маҳсулотларни мамлакат ҳудудига қайта олиб киришни англатади.
Чет элдан қайтариб олиб келинаётган маҳаллий товарлар, масалан, кўргазмаларга вақтинчалик олиб чиқилган товарлар реимпорт таркибига киритилмайди.
Халқаро савдода олди-сотди битимлари этказиб бериш (шартнома иштирокчилари томонидан келишилган ва шартномада белгиланган вақт давомида сотувчи товарни харидорга этказиб беришни ўз зиммасига олган) муддатига кўра императив, диапозитив, аниқланган ва аниқланмаган турларга тақсимланади.
Императив муддат товарни этказиб бериш муддатини томонларнинг келишувига кўра ўзгартириш мумкин эмаслигини назарда тутади.
Диспозитив муддатда контрагент ҳисобланувчи томонлар мамлакат қонунчилигида томонларнинг келишувига асосан этказиб бериш муддатини ўзгартириш мумкинлиги кўзда тутилади.
Аниқланган муддатда товарни этказиб бериш муддатининг бошланиши ва тугалланиши, шунингдек, турли ҳодисалар вақти аниқ кўрсатилиши кўзда тутилади.
Экспорт-импорт товар олди-сотдиси битимлари бўйича аниқланмаган муддат координаталарни кўрсатган ҳолда белгиланади, масалан, “ўз вақтида”, “дарҳол”, “кечикмасдан”.
Халқаро шартномада товарни этказиб бериш муддати қуйидаги тарзда кўрсатилиши мумкин:

  • товарни этказиб беришнинг қатъий белгиланган санасини аниқлаш;

  • товарни этказиб бериш амалга оширилувчи (ой, чорак, йил) даврни аниқлаш;

- махсус атамаларни қўллаган ҳолда - “дарҳол этказиб бериш”, “омбордан олиб кетиш” ва ҳоказо. Этказиб бериш қисмларга бўлиб амалга оширилган ҳолларда календар режаси тузилиб, унда этказиб берилувчи ҳар бир партиянинг муддати кўрсатилади.
Халқаро савдода товар етказиб бериш муддатидан кечроқ этказиб берилса шартномада бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса харидор товарни қабул қилишдан бош тортиши мумкин. Бу ҳолда харидор экспорт товарни қабул қилишни рад этганлиги тўғрисида билдиришнома юбориши лозим. Билдиришнома юборишдан аввал жўнатилган товарни харидор қабул қилиши ва унинг нархини тўлиқ тўлаши лозим. Товар этказиб берувчининг товарни олди-сотди шартномасида кўрсатилган муддатдан мунтазам кеч қолиб жўнатиши шартнома шартларини жиддий бузиш ҳисобланиб, харидорнинг шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортишига олиб келиши мумкин.
Ташқи иқтисодий алоқаларда товар айирбошлаш операсиялари ҳукуматлараро товар айрибошлаш тўғрисидаи баённомалар, ишлаб чиқариш кооперасияси тўғрисидаги келишувларни амалга оширишда фойдаланилиши мумкин. Товар айирбошлаш операсияларининг қуйидаги шакллари мавжуд: жавоб тариқасидаги муқобил харидлар, бартер битимлар, компенсасия келишувлари, халқаро савдони асосан валюта ҳисоб- китобларисиз амалга ошириш имконини берувчи «офсет» ва «свич» клиринг битимлари.
Жавоб тариқасидаги харидлар бу жавоб тариқасидаги муқобил савдонинг шаклларидан бири бўлиб, бунда ресипиент мамлакат импорт қилинаётган маҳсулот, технология ёки асбоб-ускуналарга тўхтовсиз товар этказиб бериш билан ҳисоб-китоб қилади. Жавоб тариқасидаги харидда экспорт буюртмасим олиш шарти сифатида экспортчи маълум бир мамлакатда товар ёки хизматларни сотиб олиш мажбуриятини олади. Икки хил параллел, мустақил шартномалар мавжуд:
Асосий (экспорт) буюртма. Унинг ҳақи нақд пул кўринишида ёки кредитга тўланади.
Асосий буюртманинг 10-100%ини ташкил этувчи миқдорда товар ёки хизматларни харид қилишга буюртма. Жавоб тариқасидаги харид буюртмаси муайян товарлар учун шартномада ёки мақсадлар декларасиясида келтирилиши мумкин. Бунда товарлар асосий экспорт буюртмасидаги товарларга умуман боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Жавоб тариқасидаги харид ташқи савдода энг кўп учрайдиган савдо шакли бўлиб, айниқса Шарқий Европа мамлакатлари, Ҳиндистон ва Индонезия каби мамлакатлар билан савдода кенг тарқалган.
Офсет битими халқаро савдода жавоб тариқасидаги операсияларнинг бир тури бўлиб, товар айирбошлашни ҳамда турли хил хизмат ва имтиёзлар ўрнига капитал киритиш имкониятини тақдим этишни назарда тутади.
Офсет битими жавоб тариқасидаги савдода таркибига замонавий технологиялар кирувчи маҳсулотларни экспорт қилиш учун қўлланади. Офсет битими асосида импорт қилувчи мамлакатнинг илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда ўзининг саноат имкониятларини ривожлантиришга интилиши ётади. Узоқ вақт давомида офсет битимлари мудофаа тизими ва авиасия соҳасига хос бўлган бўлса, ҳозирги пайтда бу битимлар бошқа маҳсулот турлари бозорларида ҳам кенг тарқалмоқда. Офсет келишуви варианти экспортчи маҳаллий ишлаб чиқариш кучларини яратаётган ёки узоқ муддатли саноат кооперасиясининг бошқа турлари шаклини амалга оширишга киришган ҳолларда экспорт шартномаларини тузишда юзага келади.
Мавзу бўйича қисқача хулосалар
Халқаро иқтисодий алоқалар, халқаро бизнес муносабатларида халқаро битимлар муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Бу йўналиш ўз ичига халқаро савдо, халқаро маркетинг, халқаро бизнес ва халқаро ҳуқуқнинг муҳим жиҳатларини қамраб олади. Бу битимлар, асосан, рақобатчилар зарур тўлов воситаларига эга бўлмаган ҳолларда қўлланади. Бу вазиятда таъминловчи ўз товарларини контрагентга бу товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиб, тўлов сифатида таъминловчи илгари етказиб берган ярим тайёр маҳсулотлар, хомашё, товар ёки кредитлаш хизматларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотни етказиб бериш шартларида этказиб беради. Товар номенклатураси ва уларнинг нархи бўйича келишувдан сўнг иккала рўйхат компенсасия келишувига илова қилинади ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Мазкур келишувнинг ўзига хослиги шундан иборатки, томонлардан бири рўйхатда белгиланган товарларни этказиб бера олмаган ҳолларда у ўз мамлакатидаги банкда контрагент фойдасига унинг этказиб берилмаган товар учун пул маблағларини олиши учун ҳисоб рақами очиши мумкин. Бу пулни фақат шу мамлакат ҳудудидагина сарфлаш мумкин. бошқача қилиб айтганда, клиринг шаклидаги ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
Бартер савдоси валютасиз, бироқ пул қийматида баҳоланган, бевосита шартнома орқали расмийлаштирилган мувозанатланган товар айирбошлашдир. Товарни баҳолаш тенг кучли айирбошлаш учун шароит яратиш, шунингдек, божхона ҳисоби, суғўрта миқдорини аниқлаш, шикоятларни баҳолаш ва жарима белгилаш учун амалга оширилади. Бартер битимида ўзаро шикоятлар бўйича ҳисоб-китоблар (жарима, арзонлаштириш ва ҳоказо) қўшимча товар этказиб бериш ёки аксинча, товар этказиб беришни камайтириш йўли билан амалга оширилади. Бартер битимидан фойдаланишнинг асосий сабаблари эркин
конвертасия қилинувчи валютанинг этишмаслиги, унинг барқарор эмаслиги, таваккалчилик кабилар ҳисобланади.
Таянч иборалар: халқаро савдо, халқаро битимлар, халқаро ҳужжатлар, конвенсия, пакт, ресолуция, халқаро ҳуқуқ, маркетинг битимлари, халқаро бизнес шартномалари.
Мавзуга доир назорат саволлари:

  1. Халқаро бозордаги битимлар ҳақида тавсиф келтиринг.

  2. Халқаро маркетинг хизматларида халқаро битимлар деганда нималар тушунилади?

  3. Халқаро маркетингда савдо битимлари ва уларнинг тузилиши жараёни ҳақида гапиринг.

  4. Жаҳон тажрибасида тузиладиган битимлар таснифини тушунтиринг.

  5. Халқаро савдо битимларининг муҳим жиҳатлари нималарда кўрилади?

  6. Халқаро бозорга чиқишда махаллий компаниялар билан тузиладиган битимлар ҳақида тушунча беринг.

  7. Ўзбекистоннинг ҳозирги битимлари ва халқаро битимлар тузишдаги тажрибасини мустақил ўрганинг ва тушунтиринг.

  8. Ўзбекистоннинг бизнес муҳитини яхшилашда қайси турдаги битимларни ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади?

Мустақил топшириқ: Халқаро Иқтисодий Интеграциялашув жараёни.
Кейс стади: Ўзбекистоннинг Евро Осиё Иқтисодий Иттифоқи ва Бутунжаҳон Савдо Ташкилотига қўшилишининг маркетинг тадқиқотларини ўтказинг. Бунда халқаро келишув ва битимларга алоҳида эътибор бэринг.
Ўзнекистоннинг ЕОИИ га ёки БСТ га аъзо бўолиши масаласи бугунги кундаги ҳам иқтисодий ривожланиш ва тараққиёт жараёнидаги муҳим вазият ҳисобланади. Маркетинг тадқиқотчиси сифатида, ушбу икки ташкилотга аъзо бўлишнинг иқтисодий фойдалари, бизнес учун ижобий ёки салбий тарафларини таҳлил қилиш талаб қилинади. Бунда Ўзбекистоннинг ҳозирги потенсиали, иқтисодий ҳолати ва имкониятлари баҳолансин ва ички бизнес шарт-шароитлардан келиб чиқиб хулосалар берилсин.
Мавзу юзасидан ички ва халқаро ҳисоботлар, статистика маълумотлари, эскпертлар фикридан кенг фойдаланилсин. Ҳисобот шаклидаги маълумотлар жамланмаси тайёрлансин ва презентация шаклида тақдимот материаллари ишлаб чиқилсин.
106

  1. БОБ.

ТОВАРЛАРНИХАЛҚАРО БОЗОРГА ЁЪНАЛТИРИШ

    1. Халқаро бозорда товарлар ҳаракати ва товар айланмаси

Халқаро маркетингда товар тақсимлаш каналлари алоҳида ўринга
эга.
Тақсимлаш канали - бу товар ишлаб чиқарувчидан истеъмол- чиларга этиб боргунча босиб ўтадиган йўлдир. У туфайли товар ва хизматлар ҳамда улардан фойдаланиш истагида бўлганларни вақт, жой ва эгалик ҳуқуқига оид узилишлар бартараф этилади.
Уларнинг қуйидаги турларини кўрсатиш мумкин:

  • товарларни ўз мамлакатидаги товарни сотиб олгандан сўнг уни чет эллик истеъмолчиларга қайта сотувчи воситачиларга сотиш (билвосита экспорт);

  • товарларни чет элдаги воситачи ёки якуний истеъмолчи бўлиши мумкин бўлган истеъмолчиларга сотиш (бевосита экспорт);

  • товарларни интеграсия ва қўшма фаолият асосида ёки мустақил равишда чет элда ишлаб чиқариш ва сотиш.

Ишлаб чиқарувчиларнинг катта қисми бозорга ўз товарларини воситачилар орқали таклиф қилади. Воситачилар орқали ҳаракат қилганда фойданинг бир қисми йўқотилишига қарамай, воситачилардан фойдаланиш товарнинг очиқлигини таъминлаш ва уни мақсадли бозорга этказиб бериш самарадорлигининг юқорилиги билан изоҳланади. Ўз алоқалари, тажрибалари, ихтисослашуви ва фаолият миқёсининг кенглиги билан воситачилар фирмаларга уларнинг бир ўзи эришиши мумкин бўлгандан кўпроқ фойда олиш имконини беради. Масалан, бир нечта ишлаб чиқарувчининг битта дистрибютор орқали ишлаши сарфланувчи вақт ва харажатларининг тежалиши ҳамда бажарилувчи ишларнинг қисқаришига хизмат қилади. Шу сабабли ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўзининг тақсимот каналини шакллантиришдан манфаатдор бўлади.
Статистика маТумотларидан маълум бўлишича, бугунги кунда воситачилар озиқ-овқат бозорининг 65-67%, кийим-кечак бозорининг 75-80%, видеотехника бозорининг 40%ини назорат қилади. Шундай қилиб, бозорда назорат функцияларининг катта қисми тижорат-воситачи ташкилотлар зиммасига тўғри келади.
Тақсимот каналлари бир қатор жуда муҳим функцияларни бажаради:
107

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling